UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

17 апр 09:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Профессионал боксчимиз Жаҳонгир Расулов навбатдаги жангини Австралияда ўтказади

Жаҳонгир Расулов қисқа фурсатда яна рингга қайтмоқда.

Яримўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал бокс устаси, 26 ёшли Жаҳонгир Расулов фаолиятидаги олтинчи жангини ўтказиш арафасида.

У 22 апрель куни Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган Kilda Town Hall аренасида ташкиллаштирилаётган бокс оқшомининг марказий жангида рингга кўтарилади. Ҳамюртимизга филиппинлик Жан Рик Карседо рақиблиқ қилади. Мазкур жанг 8 раунд этиб белгиланган.

Жаҳонгир Расулов профессионал боксда бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида муддатидан аввал ғалаба қозонганини таъкидлаш лозим. У ўзининг сўнгги жангини март ойида Тошкентда ўтказган эди. Малавилик Ханнок Пиридан устун келган Расулов ўшанда WBC минтақавий камарига эга чиққан эди.

Жан Рик Карседо учун эса бу проф-боксдаги 11-жанг ҳисобланади. У жангларининг тўққизтасида ғалаба қозонган (9 KO), битта жангда мағлубият аламини тотиб кўрган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг