05 сен 18:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
Промоутер ҳалиям октябрь ойида Усик иштирокидаги жангни ташкил этиш ниятида
Украиналик боксчи Александр Усик навбатдаги жангини британиялик Дерек Чисорага қарши ўтказиши мумкин.
Бу ҳақида Усикнинг со-промоутери Эдди Хирн айтиб ўтди.
"Усик - Чисора жанги ҳақида гапирадиган бўлсак, биз ҳалиям ушбу баҳсни 31 октябрь кунига мўлжал қиляпмиз. Бизда ушбу жангни ташкил этиш учун бир неча кун қолди", - деди Хирн.
Ҳавола :
Манба : Matchroom Boxing
Фикрлар