21 авг 17:27
Янгиликлар
Бокс/ММА
Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди
Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирннинг айтишича, агар Тайсон Фьюрига қарши эҳтимолий жанг Буюк Британиядан ташқарида ўтказилса, унинг мижози жангдан чиқади.
"Ҳа, агар бу жанг Буюк Британияда бўлмаса, биз албатта ундан чиқамиз. Аслида, буни “биз чиқамиз” деб айтиш ҳам тўғри эмас. Улар жангни Буюк Британияда ташкил қилиш мажбуриятини олган. Масала бизнинг жангдан воз кечишимизда эмас.
Биз: “Тамом, жанг бўлмайди”, демаймиз. Ёки: “Сиз биз сўраган барча шартларни бажардингиз ва афсуски, жангни Америкада ўтказишга тўғри келади”, деймиз, ёки: “Шартномани ҳурмат қилинглар”, деймиз. Йўл фақат иккита", — деди Хирн.
Ҳавола :
Манба : iFL.TV
Фикрлар