UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55"Ҳумо"нинг "Ҳумо Арена"га қайтиши қандай якунланди? 0 08:34Чирчиқда каратэ-до бўйича халқаро мусобақа ғолиблари аниқланди 0 08:13Шу ҳафта ўтказиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 07:52Миллатлар лигасининг 1/4 финалига чиққан барча 8 терма жамоа номи маълум 0 07:32Осиё чемпионатида зафарли одим 0 18:08Пул учун 58 ёшида ҳаётини хатарга қўйган Майк Тайсон ёки жанг сценарций бўйича ўтдими? 0 17:37WTA рейтинги. Икки теннисчимиз юқорилади, қолган иккиси эса 0 17:14Ўзбекистон КХДРга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:46UFC 310 турнирининг асосий карди тасдиқланди 0 16:17ATP рейтинги. Дунёнинг тўртинчи ракеткаси ўзгарди, Фомин 14 поғона кўтарилди 0 15:43Ботир Аҳмедовни ютган Дуарте энди Хейни билан жанг қилмоқчи 0 15:22"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди 0 15:01Лос-Анжелес-2028 учун Олимпия ва Паралимпия шаҳарчалари қурилмайдиган бўлди, сабаби... 0 14:40Магомед Анкалаев: "Уайтнинг айтишича, унинг кейинги рақиби мен бўламан" 0 14:19Виржил Ортис: "Эннисми ёки бошқаси, билмайман, лекин аниқ февралда жанг қиламан" 0

18 ноя 18:08
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Пул учун 58 ёшида ҳаётини хатарга қўйган Майк Тайсон ёки жанг сценарций бўйича ўтдими?

Хабарингиз бор, икки кун аввал АҚШда узоқ кутилган профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жангида афсонавий Майк Тайсон ҳамда машҳур блогер-боксчи Жейк Пол ўзаро рингда тўқнаш келди. Жанг икки дақиқадан саккиз раунд тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарор билан Пол ғалаба қозонди.

58 ёшли Майк Тайсон ўзининг профессионал бокс фаолиятини 2005 йилда якунлаган эди. Бир йил ўтиб, у кўргазмали жанглар сериясини бошлашга ҳаракат қилди ва илк рақиб сифатида Кори Сандерсни танлади. Лекин кейинроқ бу режадан воз кечди. 2020 йилда Тайсон рингга қайтиб, бошқа бир нафақадаги афсонавий боксчи Рой Жонсга қарши кўргазмали жанг ўтказди. Ўша жангдан кейин Темир Майк рингда кўриниш бермай келаётганди. Унинг деярли 60 ёш остонасида блогер билан жанг қилишга рози бўлгани кўпчилик учун кутилмаган янгилик эди. 

Бундан ташқари, Тайсоннинг ўзи тўқнашувни профессионал мақом сифатида ўтказишни талаб қилди ва бу жангни иккала боксчининг ҳам рекордларида ҳисоблашни хоҳлади. Бундай жангларни Майк деярли 20 йил давомида ўтказмаганди, шу боис кўпчилик Тайсон қандай ҳолда рингга қайтишига қизиқиши баланд эди. Машғулот лагерида Майк ўз тайёргарлигини видеога олишни бошлади, унда у ўз услубида агрессив тарзда "лапалар" билан ишлаётганини кўриш мумкин эди. Бирор тасвирда Темир Майк кучли спарринг ҳамкори билан ҳимоя воситаларида ишлашлаётгани акс этган видеолар кўринмади. 

Умуман олганда, Тайсон ёшига нисбатан жуда яхши жисмоний ҳолатда жангга чиқди, аммо бу ҳолат унинг рингда муваффақиятга эришишига ёрдам бериши ҳали номаълум эди. Тайсон дастлабки икки раундда ҳайратланарли даражада қаршилик кўрсатди.

Буни ҳатто Полнинг ўзи ҳам кутмаган бўлса керак. Жангнинг биринчи раундида Тайсон бонг янграши билан блогерга ташланди. Тезкорлик билан корпусни ҳаракатлантирди ва қўлларини ўзининг "peek-а-boo" услубида ишлатди. Жейк биринчи раундда бир нечта оғир жеблар ва хукларни қабул қилди. Бунинг натижасида у жангнинг бошидаёқ ҳазиллашмаслик кераклигини англаб етди. Шундан сўнг, Пол масофадан жеблар билан ишлашни бошлади.

Албатта, тезлик ва рефлекслар ўртасидаги фарқ кўзга ташланди. 31 ёш фарқи - бу кичик сон эмас. Майк ўзининг олтин давридан намуна кўрсатишга ҳаракат қилар, лекин аниқ эдики, оёқ ишлаши ва тезкор ҳужумларда етишмовчилик барибир сезилар эди. "Peek-а-boo" услуби ва масофани қисқартириш баъзан ишлаган бўлса-да, аммо чарчоқ аломатлари ҳужумни давом эттиришни қийинлаштирди.

Майк корпусининг ишлаши ҳамда ҳаракатлари жуда ҳам кўримли эди. У доимий равишда жойини ўзгартириб, Полни баъзан ҳавога зарба беришга мажбур қилди. Умуман олганда, Тайсон икки раунд яхши уришди, ўз услубини Полга ўткизишга ҳаракат қилди. Лекин тўрт дақиқа ўтгач, Темир Майк чарчади. Ҳақиқатни айтиш керак, Майкнинг функционал тайёргарлиги ёшроқ пайтида ҳам ҳайратланарли даражада бўлмаган.

Шунингдек, нотўғри турмуш тарзи ва ёши сустлашувга сабаб бўлди — иккинчи раунддан кейин Тайсон сезиларли даражада чарчаб қолди. Бошқарув Полнинг қўлига ўтди, у энди жангни тўлалигича ўз томонига оғдириб олди. Раунддан раундга Майкни янада қийинроқ ҳолатга келтирди. Майк баъзи эпизодларда ҳануз зарба қабул қилишни билишини кўрсатди. Аммо бу ерда Полни ҳам эътироф этиш керак, чунки у ходисаларни тезлаштирмади. Ҳатто нокаут қилишга ҳам ҳаракат қилмади, гарчи бунга имкониятлар бўлса-да.

Агар бу жанг тенгдошлар билан ёки бошқа афсонавий боксчилар билан бўлиб ўтганида эди, кўпроқ рақобатбардош ва ёрқин бўлиши мумкин эди. Техника ҳали ҳам сақланиб қолган, тана ва қўллар ҳали ҳам нима қилиш кераклигини эслаб қолган. Жангдан сўнг Майк яна бир бор рингга чиқишга қарши эмаслигини ҳамда келгуси баҳс Жейкнинг укаси Логан Пол билан бўлишини айтди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Майкнинг ўз ўрнидаги афсонавий боксчи сифатидаги меросини ҳисобга олган ҳолда бу ҳозирги кунда ҳақиқатан ҳам қийин ва ишонарсиз кўринади.

Жейк билан бўлган жанг шуни кўрсатдики, Майк ўз ёши учун жуда яхши ҳолатда. Баъзи вазиятларда Тайсоннинг ўзига хос услуби бокснинг эски мактабини севувчиларни эсдаликлар ва ёқимли носталгия дунёсига олиб келди. Ёшларга қарши жанг қилиш энди унга мос келмайди – тезлик, рефлекслар, функционал тайёргарлик – барча жиҳатларда у сезиларли даражада ортда қолган.

Майкни Жейкнинг укаси билан жангини кўриш – бу албатта, ёқимли кўриниш эмас. Бир неча дақиқалик носталгия учун Майкка катта раҳмат, лекин у энди чегарани ҳам билиши керак.

Хорижий сайт асосида Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг