UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0

18 ноя 12:08
Янгиликлар

Кураш

Пунадаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоамиз таркиби маълум

23-28 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри кураш бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Шунингдек, шу кунлари Халқаро Кураш ассоциациясининг навбатдаги Конгресси ҳам бўлиб ўтади. Йилнинг энг нуфузли кураш байрамида сайёрамизнинг 70 га яқин давлатидан энг сара полвонлар жаҳон чемпионати медаллари учун баҳсларга киришади. 

Ғолиблик учун асосий даъвогар ҳисобланган Ўзбекистон терма жамоаси 21 ноябрь куни тонг саҳарда тўлиқ таркибда Пуна шаҳрига йўл олади. Курашчиларимиз 2019 йилнинг 30 август - 6 сентябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чунгжу шаҳрида ўтказилган 12-жаҳон чемпионатида умумажамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашганди. 

Пунага йўл олаётган таркибимиз:

Эркаклар

-60 кг: Абдулазиз Хамроев

-66 кг: Артём Штурбабин

-73 кг: Ғолиб Сулаймонов 

-81 кг: Умид Эсонов 

-90 кг: Жонибек Қозоқов 

-100 кг: Шерали Жўраев

+100 кг: Муҳсин Ҳисомиддинов  

Бош мураббий - Ризамат Солиев 


Аёллар

-48 кг: Моҳинур Мўминова 

-52 кг: Ҳилола Ортиқбоева 

-57 кг: Ҳожар Шапоатова 

-63 кг: Олия Ҳамидова 

-70 кг: Шаҳноза Бозорова

-78 кг: Филура Эргашева 

-87 кг: Юлдуз Муҳаммадиева 

+87 кг: Ситора Ҳусанова

Бош мураббий - Дилфуза Раҳматова

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг