UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0

13 дек 19:19
Янгиликлар

Бошқалар

Қаршида “Бош вазир кубоги ” мусобақалари ўтказилди

“Насаф” футбол академияси стадионида ҳамда Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида “Бош Вазир Кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Қарши шаҳридаги “Насаф” футбол академияси стадионида ҳамда Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан  вилоятдаги  бошқарама ва идораларнинг аппарат ходимлари ўртасида футбол ва волейбол спорт турлари бўйича  “Бош Вазир Кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур Кубок беллашувларида йигирма бешга яқин бошқармалардан 300 нафарга яқин масъул ходимлар иштирок этишди. 

Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган беллашувларнинг эркаклар ўртасидаги футбол мусобақасида биринчи ўринни вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси жамоаси эгаллашган бўлишса, учинчи ўрин вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармасига насиб этди.

Аёллар ўртасидаги волейбол беллашувларида Қарши давлат университети жамоасига тенг келадигани топилмади. Улар барча рақибларини йирик натижалар ҳисобига мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилишди. Иккинчи ўринни вилоят Мактабгача таълим бошқармаси жамоаси банд этган бўлса, учинчи ўринга Қарши муҳандислик – иқтисодиёт институти жамоси эришди.

Мусобақалар якунига етгач кучли учликдан жой олган жамоалар Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан  диплом, медаль ва ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг