UZ

Сўнгги янгиликлар

13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0

17 июн 15:39
Янгиликлар

Бошқалар

Қаршида триатлон бўйича мусобақа ўтказилди

Қарши шаҳридаги “Ватанпарвар” боғи ҳамда И.Каримов кўчасининг “Насаф” кўчаси билан кесишган қисмидан “Дўстлик” супермаркетигача бўлган масофада триатлон бўйича Қарши шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилиги ўтказилди.

Ушбу мусобақа Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳамда Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги 2019 йил 19 март куни ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббусни амалга ошириши тўғрисида”ги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. 

Триатлон бўйича ўтказилган мазкур мусобақада 2000-2003 ва 2004-2006 йилларда туғилган 100 нафарга яқин иштирокчилар сузиш бўйича 750 метр масофага, велоспорт бўйича 20 000 метр масофада, шунингдек, югуриш бўйича 5000 метр масофада ўз иқтидорларини намойиш этдишди.

Ғолиб ва совриндорлар:

2000-2003 йилларда туғилган ўсмирлар

1. Жаҳонгир Самиев 

2. Акобир Норқобилов 

3. Шаҳобиддин Достонов 

2000-2003 йилларда туғилган қизлар 

1. Севара Бобоқулова

2. Маржона Равшанова 

2004-2006 йилларда туғилган ўсмирлар 

1. Икромхон Умаров 

2. Маҳмуджон Рустамов

3. Илҳом Самадов 

2004-2006 йилларда туғилган қизлар 

1. Ферузабону  Элиева 

2. Мухлиса Ҳикматова 

3. Моҳинур Суюнова  

Шунингдек, “Энг ёш спортчи” номинациясига Шоҳрух Пардаев  ва Шаҳзод Рахимов, “Энг фаол иштирокчи” номинациясига  Жамшид Ҳамзаев  лойиқ кўрилди.

Беллашувлар якунига етгач, тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди. Ғолиб ва совриндор спортчилар вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Қарши шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Қарши шаҳар кенгаши томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Жаҳон ЭРГАШЕВ, Қашқадарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт 

бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг