14 апр 11:43
Янгиликлар
Дзюдо
Қаршида Uzbekistan Judo Tour мусобақаси бошланди
Президент Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этиб келинаётган Uzbekistan Judo Tour туркум мусобақасининг навбатдагисига Қашқадарё вилояти мезбонлик қилмоқда.
"Геолог" спорт мажмуасида ўтказилаётган турнирда 200 нафардан зиёд дзюдочи 4 та вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқмоқда. Айни дақиқаларда мусобақанинг саралаш беллашувлари ўтказиляпти.
Барча дзюдо мухлисларини "Геолог" спорт мажмуасига таклиф этамиз. Кириш мутлақо бепул!



Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар