UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

07 май 16:42
Янгиликлар

Бошқалар

Қашқадарёда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди

Хотира ва қадрлаш – халқимизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан биридир.

Эл-юртининг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир. Ана шундай мардлик ва жасорат намунасини кўрсатганларга, жанг майдонларида жонини фидо қилган боболаримиз, сабр-бардош билан катта қийинчиликларни енгиб ўтган момоларимизни шарафлаш, хотирасини абадийлаштириш, уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмун билан бойиди. 

Зотан, бугун Ўзбекистон инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати улуғланадиган буюк мустақил давлатга айланди.

Бу жиҳатдан юртимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларда, она диёримиз халқимизнинг озодлиги ва истиқлоли, эркин ва фаровон ҳаётини мардлик ва шижоат билан ҳимоя қилган фидойи юртдошларимизга кўрсатаётган ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиромда янада яққол намоён бўлмоқда.

Шу боисдан, 9 май – "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан, мазкур улуғ сана арафасида вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Касби туман ҳокимлиги ҳамкорлигида туманда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди ва уларга турли ҳил озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Жумладан, "Майманоқ" МФЙ да яшовчи урушнинг қийин кунларини бошидан ўтказган 98 ёшли Жўраев Мирзо бобонинг, шунингдек, Муғлон қишлоғида яшовчи, урушда ўзининг матонати ва жасорати билан муносиб қатнашиб, ҳозирги кунда 96 ёшни қоралаган Шерматов Хайрулло боболарнинг ҳолларидан хабар олиниб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

Шу билан бирга, тумандаги Денов қишлоғининг энг ёши улуғ инсонларидан бири бўлган, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Назаров Эрка бобо ва Хўжакасби қишлоғининг мардлик ва жасорат намунаси тимсоли бўлган Азизов Исо боболарнинг ҳам ҳолларидан хабар олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг