UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 дек 12:43
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

Қашқадарёда катта спорт байрами бўлиб ўтди (ФОТО)

Хабарингиз бор, шу йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюрганди.

Юртбошимиз ташриф давомида жойларда оммавий спортни янада ривожлантириш борасида тегишли кўрсатмаларни берган эдилар. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий–спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарёда бир қатор спорт тадбирлари ташкил этилди.


Сузиш

5 декабрь куни Қарши шаҳрида спортнинг сузиш тури буйича 2006-2007, 2008 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида Вилоят хокими кубоги мусобакаси ўтказилди. Мазкур мусобака 8-13 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган республика чемпионатига саралаш мусобакаси хисобланади. Табдирда Вилоятнинг Касби, Китоб, Косон туманлари ва Қарши шаҳар спортчилари иштирок этди. Эътиборлиси шуки мазкур мусобакада нафакат сузиш билан мунтазам шуғулланиб келаётган спортчилар балки вилоят ёшлари хам иштирок этишди. Жами мусобакада 90 нафар иштирокчи сузиш спорт турининг 50,100 метр эркин усул, 50,100 метр чалканча, 50,100 метр брасс, 50,100 метр баттерфляй ва 200 метр комплекс дастурларида бахс олиб боришди.

Спортчиларни такдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий Олимпия кўмитаси раисининг ўринбосари Ташматов Шерзод Рихсибаевич иштирок этиб, қўмита томонидан тақдим этилган совғаларни ғолиб ва совриндорларга топширди.


Волейбол 

Ғузор туманида 4-умумий ўрта таълим мактабининг спорт залида спортнинг волейбол тури бўйича хотин қизлар ўртасида тумандаги умумтаълим мактаблари ўртасида “Ғўзор ҳокими соврини учун” мусобақа ўтказилди. Ушбу мусобақада 35 умумтаълим мактабларидан  жами 260 нафар хотин қизлар иштирок этишдилар. 

Мусобақа якунида 1-ўринни 10-мактаб жамоаси, 2-ўринни 56-мактаб жамоаси ҳамда 3-ўринларни 22, 23-мактаб жамоалари қўлга киритишди. 


Таэквондо WT

Ғузор туманида  Болалар, ўсмирлар ва қизлар ўртасида спорт мактабининг залида Таэквондо WT тури бўйича 8-10, 11-13, 14-17 ва 18-30 ёш тоифаларида  “Ғузор тумани ҳокими соврини учун” туман мусобақаси ташкил этилди. Ушбу мусобақада    жами 358 нафар иштирокчилар қатнашишди. Шундан спортчиларнинг 25 нафари 1-ўринни, 25 нафари 2-ўринни ва 50 нафари 3-ўринни эгаллашди. 


Мини футбол

2 декабрь куни Ғузор туманида 2006-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида спортнинг мини футбол тури  бўйича “Ғузор ҳокими соврини учун” ҳудудий босқич ўйинлари бўлиб ўтди. Шаҳар маркази ўйини тумандаги 34-умумий ўрта таълим мактадида ўтказиди унда 1,14,6,34,53,74-умумий ўрта тълим мактаблар иштирок этиб 53-умумий ўрта таълим мактаби туман босқичига йўлланма олиди. Авғонбоғ ҳудудида 4-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди унда 4,13,16,20,49-умумтаълим мактаблари иштирок этиб 4-умумтаълим мактаби туман босқичига йўлланма оди. Қавчин ҳудудида 8-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилиб 8,45,44,61-умумтаълим мактаблари иштирок этиб 61-умумтаълим мактаби туман босқичига йўлланма оди. Батош ҳудудида 54-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди унда 21,23,51,54,71-умумтаълим мактаблари иштирок этиб 54-умумтаълим мактаби туман босқичига йўлланма оди. Тенгдош ҳудудида 9-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилиб 9,26,5,56-умумтаълим мактаблари иштирок этиб 9-умумтаълим мактаби туман босқичига йўлланма оди.

Веломарофон

5 декабрь куни Косон туман Мустақиллик шоҳ кўчасида туман хокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳомкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги 2019 йил 19 март куни ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, спорт, санъат, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббусни амалга ошириши тўғрисида”ги йғилиш баёни ва 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг таатбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг веломарофон туридан 18-30 ёшдаги маҳалла ўртасида мусобақаси ўтказилди. Қизғин баҳсларга бой бўлган мазкур мусобақада 110 нафарга яқин маҳалла ёшлари иштирок этди. Мусобакада иштирокчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашдилар.


Марафон

5 декабр куни Косон туман Мустақиллик шоҳ кўчасида туман хокимлиги, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда спортнинг марофон туридан 18-30 ёшдаги маҳалла ўртасида мусобақа ўтказилди. Қизғин баҳсларга бой бўлган мазкур мусобақада 500 нафарга яқин маҳалла ёшлари иштирок этди. Мусобакада иштирокчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашдилар. 


Футбол (Косон тумани)

5 декабр куни футбол бўйича 18-30 ёшдаги маҳалла ёшлари ўртасида футбол бўйича “Ҳоким кубоги!”ги финал мусобақаси ўтказилди. Қизғин баҳсларга бой бўлган мазкур мусобақада туманнинг Наврўз, Муғжагул, маҳалла жамоаларидани 30 нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Мусобакада жамоалар ғолиблик учун ўзаро куч синашдилар. Финал мусобақасида Муғжагул маҳалла жамоалари  биринчи ўрини қўлга киритди. Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар ва Миллий Олимпия қўмитси томонидан ҳам диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирландилар

Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар ва Миллий Олимпия қўмитси томонидан диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирландилар.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг