UZ

Сўнгги янгиликлар

10:26Тарихий муваффақият: Ўзбекистон парашахмат терма жамоаси Олимпиадада илк бор бронза медалларини қўлга киритди! 0 09:45Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиб ва совриндорлари 0 08:35Англия Лига Кубоги. "Манчестер Сити" "Норвич Сити"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди 0 07:37Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 3-тур жуфтликлари маълум 0 20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0

04 ноя 08:46
Янгиликлар

Хоккей

Қирғиз Республикаси билан ҳамкорликда ташкил этиладиган хоккей чемпионати бўйича янги маълумотлар берилди

Аввалроқ, Ўзбекистон хоккей федерацияси Қирғиз Республикаси муз устида хоккей федерацияси билан ҳамкорликда чемпионат ташкил этиши ҳақида хабар бергандик.

Бироқ, кутилмаганда Қирғиз томони бу маълумотларни ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташлади. Вазиятдан хабардор манба бўлмиш "Азия Спорт" нашри бунга қуйидагича муносабат билдирди: 

"Турнир барибир бўлиб ўтадиганга ўхшайди. Қирғизистонлик ҳамкасбларимиз Федерация вице-президенти Элзар Болотбеков билан боғланишди. Унинг айтишича, турнир бўлади. Мусобақа Ўзбекистон Очиқ чемпионати деб номланади. Ўзбеклар қозоқлар қилиши керак бўлган ишни қилишмоқда — Марказий Осиё мамлакатлари Лигаларини бирлаштиришмоқда. Кейинги йили турнир номи ўзгартирилиши режалаштирилган. У "Чегаралараро чемпионат" деб номланади. Халқаро хоккей федерацияси буни аллақачон тасдиқлаган. 2025 йил ноябрь ва декабрь ойларида ҳамда 2026 йил январь ва февраль ойларида бўлиб ўтадиган турнирнинг дастлабки босқичида бешта жамоанинг ҳар бири 14 та уй ва сафар ўйинларини ўтказади. Шундан сўнг, энг яхши тўртта жамоа ярим финалга йўл олади", дейилади хабарда. 

Маълум бўлишича, Ўзбекистон очиқ чемпионатида мамлакатимиздан "Ҳумо" (Тошкент), "Бинокор" (Тошкент) ва "Шердор" (Самарқанд) иштирок этади. Қирғиз Республикасининг "СДЮШОРСИ Алга" ва "Учур" клублари ушбу очиқ чемпионатда меҳмон жамоалар сифатида қатнашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг