UZ

Сўнгги янгиликлар

19:13Бу факт: Азамат Нуфтиллаев Дана Уайт даъвогарлар сериясида (DWCS) жанг қилган иккинчи ўзбекистонликка айланади 0 18:52"Жиро д'Италия" велопойгаси энди икки кутилмаган давлатдан бошланади 0 18:31Муҳаммад Мокаев навбатдаги жангини Бёрнсга қарши ўтказади (ПОСТЕР) 0 18:10ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор 0 17:49Ислам Махачев иштирокидаги UFC 322 турнири учун расмий постер намойиш этилди 0 17:28Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибимиз маълум 0 17:07Акбар Исломбоев: "Жангни ютдим, лекин ҳакамларни юта олмадим" 0 16:46"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр 0 16:25Жейрон Эннис Уисма Лимадан оғирроқ тош босди 0 16:04Медведев 6 йил деганда Шанхай "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 15:43Исроил Мадримовнинг вазнидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 15:22Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа" 0 15:01Баду Жек чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Манзил, сана ва рақиб маълум 0 14:40Алекс Перейра оёғи синганини тасдиқлади ва қачон октагонга қайтишини айтди 0 14:19"Сен зўрсан, аммо ҳозир менинг вақтим". Гамрот Оливейрага мурожаат қилди 0

11 сен 14:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қирғиз Республикаси президенти Акмал Ҳасановга автомобил совға қилди ФОТО

Бугун Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасанов билан учрашди.

Мамлакат раҳбари қирғизистонлик Мунарбек Сейитбек ўғлининг Париж-2024 Олимпиадада совриндор бўлишига қўшган ҳиссаси учун Акмал Ҳасановга Chevrolet Tracker автомобилини совға қилди.

Жапаров ўзбек мураббийининг бу ҳаракати Қирғизистон ва Ўзбекистон халқларининг дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини кўрсатиб берганини алоҳида таъкидлаган.

“Марказий Осиё халқлари бир-бирини қўллаб-қувватлаб, бирдамлик ва дўстона муносабатларни намоён этаётганини бутун дунё кўрди”, – дея унинг сўзларини келтирмоқда қирғиз президенти матбуот хизмати.

Садир Жапаров Париждаги олимпиадада ўзбекистонлик спортчилар юқори натижа қайд этганини ҳам таъкидлаган. “Ўзбекистонда спортга катта эътибор қаратилмоқда. Биз спортчиларимизни сўнгги уч йил ичида фаол қўллаб-қувватлай бошладик. Авваллари мусобақаларда иштирок этиш учун маблағ ажрата олмаган ҳолатларимиз бўлган. Ҳозир давлат витаминлар билан таъминлашгача бўлган барча зарур шароитларни яратяпти”, – деган давлат раҳбари.

Акмал Ҳасанов қўшни мамлакат раҳбарига миннатдорчилик билдириб, Мунарбек Сейитбек ўғлини спорт йиғинларида кўп марта учратгани, Парижда ҳеч иккиланмай унинг тренери бўлишга розилик билдирганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғли Париж олимпиадасидаги кумуш медали билан, Қирғизистон бокси тарихидаги илк олимпиада совриндорига айланган эди. Унинг ўз мураббийи виза муаммоси сабабли олимпиадага бора олмагани сабаб, нимчорак, чорак ва ярим финал жангларида унга Акмал Ҳасанов секундантлик қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг