UZ

Сўнгги янгиликлар

13:20Умар Кремлёв: "ХОҚда бошқа чора қолмаганди" 0 12:52ЖЧ-2026`да яна бир рекорд қайд этилди 0 12:28Шанхайдаги UFC Fight Night 286 турнирининг иккинчи муҳим жанги эълон қилинди 0 11:57Макгрегор UFC 329 жанги учун янги номдаги шортиларни қабул қилиб олди + ФОТО 0 11:30Нурмагомедовнинг Шанхайдаги жанги расман эълон қилинди + ПОСТЕР 0 10:56"Улар Мессининг чиқиб кетишини хоҳлашмаяпти". Миср мураббийи ФИФАни айблади 0 10:29Фазлиддин Ғоибназаров "сотилгани" ҳақида миш-миш тарқалган Ражаб Бутаев билан жангини эслади 0 09:5316 нафар енгил атлетикачимиз Осиё чемпионатида қатнашади 0 09:18Бугун Осиё чемпионатида 6 боксчимиз рингга кўтарилади, бир жуфтликда ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз! 0 08:47Балогун ЖЧ-2026`даги дисквалификациясининг жанжалли тарзда бекор қилиниши бўйича баёнот берди 0 08:14Дастин Порье икки рақиб учун фаолиятини давом эттиришга тайёр 0 07:39Яхши хабар: Достон Бозоров UFC'га йўлланма берувчи Дана Уайтнинг Даъвогарлар сериясида қатнашиши кутилмоқда 0 07:11Дзюдочиларимизнинг дзюдо ватанидаги Осиё ўйинларида нечта медаль кўзлаётгани очиқланди 0 19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0

31 дек 12:41
Янгиликлар

Кикбоксинг, Муайтай

Қўл жанги. Қуролли кучлар ходимларининг очиқ чемпионати ўтказилади

“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 4-5 январь кунлари қўл жанги бўйича Қуролли кучлар очиқ чемпионати ўтказилади.

Унда мамлакатимиз Қуролли кучлари тизимидаги саккиз жамоа, яъни Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Миллий гвардия тасарруфидаги “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ходимлари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

қўл жанги.jpg

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт-соғломлаштириш мажмуаси мезбонлик қиладиган мусобақа 7та (-65 кг., -70 кг., - 75 кг., - 80 кг., - 85 кг., - 90 кг., ҳамда 90 кг.дан юқори) вазн тоифасида ташкил этилади.

Ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад, мамлакатимиз Қуролли кучлари тизимида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини кўздан кечириш.

қўл жанги-1.jpg

Таъкидлаш керак, 5 январь куни соат 16.00да бошланадиган финал жанглари миллий эстрадамиз юлдузлари иштирокидаги концерт дастури билан ҳамоҳангликда томошабинларга бир олам қувонч улашишига шубҳа йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг