UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0

11 авг 10:33
Янгиликлар

Шахмат

"Qonaev Cup 2025". Шахматчиларимиз 7-турда қандай натижа қайд этишди?

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли "Qonaev Cup 2025" турнири бўлиб ўтмоқда.

Учта гуруҳда ташкил этилаётган мусобақада 19 давлатдан жами 268 нафар шахматчи совринли ўринлар учун баҳс олиб бормоқда. Ушбу турнирда Ўзбекистон шарафини 5 нафар шахматчимиз ҳимоя қиляпти. 

Мукофот жамғармаси 78 000 долларни ташкил этувчи "Masters" гуруҳида Муҳаммадзоҳид Суяров (2488) ва Ҳумоюн Бегмуратов (2466), 15 000 доллар соврин пулига эга "Challengers" гуруҳида эса гроссмейстеримиз Алексей Барсов (2323), шунингдек Миразиз Матякубов (2260) ҳамда Азамат Дауримбетов (2199) ўз омадини синаб кўрмоқда.

Афсуски, 7-турда Муҳаммадзоҳид Суяров кетма-кет ғалабалардан кейин мағлубиятга учради. У қора доналарда арманистонлик халқаро гроссмейстер Арам Ҳакобян (2625)га имкониятни бой бериб қўйди. Очколари 4 талига қолган Суяров қўшимча кўрсаткичларга кўра 16-ўриндан 26-поғонага тушиб кетди. Ўн еттинчи ўриндан жой олган қозоғистонлик Даниял Сапенов ҳисобида ҳам 4 очко бор. 

Ҳумоюн Бегмуратов бу турда қора доналарда ўйнади. Ёш шахматчимиз қозоғистонлик Ерлан Тлеуханов билан муросага келди. Ҳумоюн 3 очко билан ҳамон 48-поғонадан 42-ўринга кўтарилиб олди. Бугун 8-турда Муҳаммадзоҳид Суяров оқ доналарда FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган беларуслик гроссмейстер Сергей Азаров (2570)га қарши баҳс олиб боради. Бегмуратов эса қозоғистонлик аёл гроссмейстер Алуа Нурманга қарши оқ доналарда ўйнайди. 

"Challengers" гуруҳида қатнашаётган уч нафар шахматчимиз 7-турда уч хил натижа қайд этишди. Тажрибали гроссмейстеримиз Алексей Барсов оқ доналарда ўйнаганига қарамай, қозоғистонлик Едил Кабилбек (2003)ни мағлуб эта олмади. Учрашув дуранг натижа билан якунланди. Миразиз Матякубов оқ доналарда қозоғистонлик Адил Ткачаёвга имкониятни бой бериб қўйди. Азамат Дауримбетов эса аксинча, қора доналарда мезбонларнинг яна бир шахматчиси Арлен Абдрашевни мағлубиятга учратди. 

Саккизинчи тур олдидан Азамат Дауримбетов 5,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 9-поғонадан 4-ўринга кўтарилиб олди. Иккинчи ўриндаги қозоғистонлик Абдилхайр Абилмансур ҳисобида ҳам 5,5 очко бор. FIDE байроғи остида ўйнаётган Константин Корниенко 6 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Алексей Барсов 5 очко билан ўз ўрнини сақлаб қолди - 10-ўрин. Миразиз Матякубов 4 очко билан 12-ўриндан 20-поғонага тушиб кетди. 

Бугун 8-турда Азамат Дауримбетов оқ доналарда ўзи сингари 5,5 очкога эга қозоғистонлик Алибек Игамбергеновга қарши баҳс олиб боради. Алексей Барсов қора доналарда яна бир мезбон шахматчи Адил Ткачёвга қарши ўйнайди. Миразиз Матякубов мўғулистонлик Хуслен Эрденбаяр билан ҳисоб-китоб қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг