UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Гарри Каспаров: “Мен Жавоҳир Синдаров ва Магнус Карлсен матчини кўришни хоҳлайман” 0 17:05Тайсон Фьюри фаолияти ҳақида: "Мен энг умидсиз, семиз ва қўпол эдим" 0 16:39ПФЛ "Андижон" — "Навбаҳор" ўйинидаги ҳолатлар юзасидан эътироз билдирди: Самвел Бабаян регламентни бузганликда айбланмоқда 0 16:15Ҳумоюн Султоновнинг Хитойдаги муваффақиятсизликлари давом этяпти 0 15:50Расман. Octagon 86 учун ҳамюртимиз иштирокида марказий жанг белгиланди (ПОСТЕР) 0 15:26RAF 9 турнири учун ҳам юлдузли кард йиғиш ишлари бошланди 0 15:01"Пахтакор" биринчи учрашувини ўтказганига 70 йил тўлди 0 14:34Жавоҳир Синдаров: "Мен учун энг муҳими сифатли шахмат ўйнаш" 0 14:03Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари йўлланмасига эга чиқди 0 13:39"Кўзингни юмиб ўтирма". Топурия Трампга мурожаат қилди 0 13:15Келаси мавсум Чемпионлар лигасида Англияни бешта клуб иштирок этади 0 12:40"Хабиб ва Чимаевга қаранг". Жейк Пол UFC раҳбарини танқид қилди 0 12:12UFC юлдузи Mangu 2 турнирида меҳмон бўлади 0 11:39Дмитрий Бивол фаолиятидаги энг қийин рақиб кимлигини айтди 0 11:17Самвел Бабаян Остон Ўруновнинг "Андижон"га ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0

22 фев 10:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қонли ва нокаутли UFC Fight Night 267 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Бугун тонгда АҚШнинг Техас штати Хьюстон шаҳридаги "Toyota Center" аренада кардидан 13 та жанг ўрин олган навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

Хабар берганимиздек, оқшомнинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Шон Стрикленд ҳамда Энтони Эрнандес ўртасида ўтказилиб, тажрибали Шоннинг учинчи раунддаги техник нокаутли ғалабаси билан якунланганди. Ўрта вазн рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган Стрикленд тўртинчи поғонадаги Энтонининг саккизта жангдан иборат ғалабали сериясига шу тарзда барҳам берганди. 

Умуман олганда, UFC Fight Night 267 турнирининг бешта жанги муддатидан аввал якунланди. Ана шу нокаутларнинг учтаси асосий учта жангда қайд этилди. Қолган жанг ғолиблари ҳакамларнинг қарорига кўра аниқланди. 


UFC Fight Night 267 турнирининг барча натижалари:

Ўрта вазн: Шон Стрикланд учинчи раундда Энтони Эрнандесни техник нокаутга учратди;

Ярим ўрта вазн: Урош Медич биринчи раундда Жефф Нилни нокаут қилди;

Ярим енгил вазн: Мелкизаэл Коста биринчи раундда Дэн Игени техник нокаут эвазига енгди;

Оғир вазн: Сергей Спивак Анте Делияни ҳакамларнинг якдил қарори билан ютди (30-27, 29-28, 29-28);

Ярим ўрта вазн: Жейкоби Смит Жозайя Харреллни биринчи раундда нокаут эвазига енгди;

Ўрта вазн: Мишель Перейра Закари Рисни ҳакамларнинг айри қарори эвазига мағлубиятга учратди (29-28, 28-29, 29-28);

Ярим ўрта вазн: Карлос Леал Чиди Нжокуанини ҳакамларнинг якдил қарори билан таслим этди (30-27, 29-28, 29-28);

Ўта енгил вазн: Алиби Идирис Оде Осборнни ҳакамлар қарори билан мағлуб этди (29-28, 30-27, 30-27);

Ўта енгил вазн: Олден Кориа Луис Гурулени очколар бўйича ютди (30-27, 30-27 30-27);

Аёллар енгил вазн тоифаси: Жозелин Эдвардс Нора Корноллни иккинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратди;

Ярим ўрта вазн: Пунаэле Сориано Рамиз Брахимайндан ҳакамларнинг якдил қарори билан устун келди (29-28, 29-28, 29-28);

Ярим ўрта вазн: Жан Поль Лебоснояни Филип Роуни ҳакамларнинг айри қарори билан мағлуб этди (29-28, 28-29, 29-28);

Ярим енгил вазн: Жордан Лавитт Ядье дель Валлени очколар бўйича енгди (29-28, 29-28, 29-28);

Аёллар энг енгил вазн: Карли Жудис Жулиана Миллердан ҳакамлар қарорига кўра устун келди (29-28, 29-28, 30-27).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг