14 июл 11:12
Янгиликлар
Қўшниларимизни ортда қолдирдик. Финалда энг кўп иштирокчи Ўзбекистондан!
Қувонарлиси, Ўзбекистон U23 ва U19 терма жамоаларининг умумий 27 нафар боксчиси қитъа биринчилигининг ҳал қилувчи финал жангига йўлланма олди. Асосий рақобатчимиз Қозоғистон терма жамоасининг 22 боксчиси ҳал қилувчи финал жангига етиб келди. Ҳиндистонда бу кўрсаткич 18 нафар боксчини ташкил қилмоқда.
Осиё чемпионатининг U23 ва U19 ёш тоифаларидаги финалчилари (эркаклар + аёллар):
ЎЗБЕКИСТОН — 27 финалчи
Қозоғистон - 22
Ҳиндистон - 18
Япония - 4
Корея Республикаси - 2
Қирғиз Республикаси - 2
Индонезия - 2
Таиланд - 1
Хитой Тайпейи - 1
Мўғулистон - 1
Аммо U23 ёш тоифасидаги финалчилар борасида Қозоғистон терма жамоаси етакчилик қилмоқда. Қўшниларимизнинг 7 нафар боксчиси Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилади. Ўзбекистон терм жамоасининг эса 6 нафар вакили финалда жанг ўтказади. Ҳиндистонда 3, Япония ва Қирғиз Республикасида бу кўрсаткич 2 нафарни ташкил қилмоқда.
Бугун қитъа биринчилигида дам олиш куни. Эртага U19 ва U23 ёш тоифасида қизлар Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилади. Эркаклар ўртасидаги финаллар эса 16 июль куни бўлиб ўтади.

Фикрлар