UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

08 янв 18:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қозоғистон бокс терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳозир биринчи рақамли"

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Қайрат Сатжанов ўз интервьюсида Осиё қитъасидаги рақобат ҳақида гапирди.

- Мухлислар мунтазам равишда бизни Ўзбекистон билан таққослашади. Осиё чемпионатида улар асосий бўлмаган таркиб билан биздан ўзиб кетишди. Бу факт сизни ҳавотирга солмаяптими? 

- Келинг, терма жамоамизнинг сўнгги йиллардаги Осиё чемпионати натижаларига назар ташлаймиз. 2017 йили Тошкентда бўлган Осиё чемпионатида бизда 1 та олтин бўлган, ўшанда Ўзбекистондан 9 нафар чемпион чиққан. 2019 йили Таиландда Қозоғистон 2 та олтин олди. Икки йил ўтиб, БААда бизда умуман олтин медаль бўлмади. 2022 йили эса йигитларни мен бош мураббий сифатида олиб бордим ва биз уч нафар чемпионга эга бўлдик. Бу йил Таиландда биз 5 та олтин медаль қўлга киритдик. Бизда ўсиш бош деб ҳисоблайман. Аввалига битта, кейин иккита, ноль, уч ва яна беш. Келажакда фақат олдинга интиламиз. 

Энди Ўзбекистон билан рақобатга келадиган бўлсак. Сўнгги Олимпиада ва ЖЧлардан сўнг Осиё қитъаси етакчилик қилмоқда ва бу борада Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринда. Сўнгги Осиё чемпионатида улар фақат қозоғистонлик боксчиларга ютқазишди. Ўзаро қарама-қаршиликда ҳисоб 6:6 бўлди. Ўзбеклар асосий таркибда қатнашишмади дейиш нотўғри бўлади. Улар яхши боксчилар билан келишди ва улар олдида биринчи ўринни олиш вазифаси турганди. Турнирда Ўзбекистон чемпиионатининг кўплаб ғолиблари қатнашишди", - деди Сатжанов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг