UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

07 авг 14:42
Янгиликлар

Бокс/ММА, Токио-2020

Қозоғистон бокс терма жамоаси мураббийи истеъфога чиқадими? Галим Кенжeбаев шогирдларининг муваффақиятсиз иштироки ҳақидаги саволларга жавоб берди

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Галимбек Кенжебаев журналистларнинг саволларига жавоб берди ва жамоанинг 2020 йилги Олимпиададаги иштирокини сарҳисоб қилди.

Биз интервьюни ўзбек тилига таржима қилган ҳолда эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Ярим финалда Сакен Бибосиновга умид боғлаган эдик. Албатта, унинг рақиби Сакенга яхшигина қаршилик кўрсата оларди. Биринчи раундда нокдаун бўлди ва бу раунд бутун жанг натижасини олдиндан белгилаб қўйди. Иккинчи ва учинчи раундларда Бибосинов ғалабага лойиқ эди, лекин биринчи раундда ўтказиб юборилган очколар таъсир кўрсатди. Биз барча боксчиларимиздан ғалаба кутгандик, лекин қаердадир омадимиз келмади, улар жангларида мағлуб бўлишди. Шуни таъкидлашни истардимки, Сакен турнирни муаммосиз ўтказди ва яхши бокс кўрсатди.

Боксчиларнинг жисмоний тайёргарлигига келсак, ҳаммаси яхши эди. Улар махсус ўқув -машғулот йиғинлари, умумий жисмоний тайёргарлик, спарринг баҳслардан ўтдилар. Тан оламан, гарчи йигитлар тажрибали бўлишсада, Олимпиадада спортчиларга босим таъсир кўрсатди.

- Лицензион турнирда иштирок этиш учун боксчиларни қандай тартибда танладингиз? Серик Темиржанов турнирга борди,у мамлакат чемпиони эмас. Серик Олимпиадада ютқазган америкалик Дюк Раган аввалроқ 2017 йилги жаҳон чемпионатида бизнинг Кайрат Ералиевга мағлуб бўлганди. Шунга қарамай, танлов Ералиев фойдасига ҳал бўлмади. -81 кг вазн тоифасида Бек Нурмаганбет Осиё чемпионлигини қўлга киритди, лекин сиз Бекзад Нурдаулетовни танладингиз.

- 2019 йилда Қозоғистон чемпионати бўлмади. Мен айнан 2019 йилдан ишлай бошладим, бир неча ойдан кейин ички чемпионат ғолиблари борган Осиё чемпионати бўлиб ўтди. 2019 йил сентябрь ойида жаҳон чемпионати бўлди ва ундан аввал Президент Кубоги бўлиб ўтди, у ерда Бек Нурмаганбет жароҳати туфайли қатнашмади. Кайрат Ералиев ўша турнирда иштирок этди: Ералиев на Осиё чемпионатида, на Президент кубогида юқори натижаларни кўрсата олмади. Шунга қарамай, Ералиев жаҳон чемпионатига йўл олди, ерда ҳам мағлуб бўлди. Шу билан бирга Бекзод Нурдаулетов жаҳон чемпиони бўлишга муваффақ бўлди. Барчангиз буни кўрдингиз.

Кейин Актау шаҳрида турнир ташкил қилинди, унда -57 кг ва -75 кг гача вазн тоифасида ҳал қилувчи спарринглар бўлиб ўтди. Турсинбай Кулахмет ва Абилхан Аманкул ўзаро жанг қилишди. -69 кг вазн тоифасида бизда жаҳон чемпионати совриндори Абилайхан Жусупов бор эди. Агар унинг рақиби Шимбергенов ҳақида гапирадиган бўлсак, у Осиё чемпионатига борди, ўзбекистонлик боксчи Бобо-Усмон Батуровга имкониятни бой берди. Шунинг учун у Президент кубогида қатнашмади, шу жумладан унинг жароҳати ҳам бор эди. Ўзаро учрашувда Кайрат Ералиев Толтаевга ютқазди ва Серик Темиржанов турнир чемпионига айланди. Турсинбай Кулахмет Абилхан Аманкулга мағлуб бўлди. Лицензион турнир олдидан Закир Сафиуллин Қозоғистондаги асосий рақибларини енгди, шунинг учун у Иорданияга борди. Лицензион турнир Хитойда ўтказилиши режалаштирилган эди, аммо пандемия туфайли мусобақа бекор қилинди. Қисқаси, барча боксчилар жиддий танловдан ўтди.


- Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоасининг сўнгги натижалари билан боғлиқ ҳолда, ўз хоҳишингиз билан терма жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этиш ҳақида ўйлаяпсизми?

- Албатта, бундай фикрлар бўлиши мумкин. Ҳамма нарсани раҳбарлар муҳокама қилади ва қарор қабул қилади.

- Яъни, агар раҳбарият сизни лавозимда қолдирса, терма жамоада бош мураббий сифатида ишлашда давом этасизми?

- Буни раҳбарият ҳал қилади, мен ҳозир сизнинг саволингизга жавоб бера олмайман.

- Абилхан Аманкулнинг жароҳати ҳақида маълумот бера оласизми?

- Аманкул аввал «Астана Арланс»да жанг қилиб қўлини синдирганди. Олимпиадада ўзбек боксчиси билан жанг пайтида у яна қўлидан жароҳат олди. Албатта, биз уни қайта тиклашга ҳаракат қилдик, ҳатто оғриқ қолдирувчи укол ҳам қилдик. Чап қўли уни безовта қилди. Эски жароҳат ўзини эслатди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
08 авг 07:30:01
Тожиддин Ҳикматов
Бизникилар қачон матбуотда "жамоли" ни кўрсатар экан. Дўмбоқбойларимизни нега танлаганини, улар кимнинг эркаси хақида хам хисобот берсин.
+1   
07 авг 21:41:28
A
Bzani murabiylaniyam aliwrw kire oldingi olimpiyadada rezultat qb kiyingi olimpiyadagaca bzani murabiyla wou biznes vakili bub ketti xar kun tv dayam netdayam wula. Boxodir bumasa 000 bn qaytardi uyga ee uyat murabiyla uyalila
+1   
07 авг 20:04:09
Rejabboy
Bizni murabbiylarga ham shunaqa savollar beradigan mard jurnalistlar topiladimiikin?
   
07 авг 22:01:29
Jonny
Artur7001 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Истеъфога чиқадими. Учта тўртта бронза олди. Битта олтиндан устун туради. Ўрин олиш муҳим. Битта олтин медални олиб олтин олдик деймизми. Қозоқлар бизадан анча олдинда
10 ta bronzayam 1ta oltinga tenglasha olmaydi
   
07 авг 21:41:37
Artur7001
Истеъфога чиқадими. Учта тўртта бронза олди. Битта олтиндан устун туради. Ўрин олиш муҳим. Битта олтин медални олиб олтин олдик деймизми. Қозоқлар бизадан анча олдинда
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг