UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0

19 авг 15:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди

Теглар :  Қозоғистон
Ўзбекистонлик блогер ва поп-ММА жангчиси Маҳмуд Ҳикматов Қозоғистонда халқаро қидирувга берилди.

Бу ҳақда Sports.kz Қозоғистон Республикаси Молиявий мониторинг агентлиги матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

«Диққат, қидирув!

Молиявий мониторинг агентлиги томонидан халқаро қидирувга эълон қилинди: Ҳикматов Маҳмуд Умидович, 19.02.2000 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, “Маха.dxb” тахаллуси билан танилган блогер.

Суд томонидан унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиши санкцияланган. У ноқонуний интернет-казинони тарғиб қилишда гумон қилинмоқда.

Қозоғистон Республикаси ҳудудида ноқонуний интернет-казино интерфейсини тақдим этиш, пул маблағларини қабул қилиш ва тўлаш (эквайринг, мобил тижорат, криптовалюта), шунингдек, мамлакат фуқаролари орасидан кўпроқ ўйинчиларни жалб қилиш мақсадида реклама тарқатиш бўйича барқарор схема фаолият юритган.

Интернет-казинони тарғиб қилиш мақсадида ташкилотчилар блогер Ҳикматов М. У.ни жалб қилган. Унга Қозоғистон ҳудудида фаолият юритувчи инфлюенсерларни реклама контентини жойлаштиришга жалб қилиш вазифаси юклатилган.

Ушбу фаолият доирасида Ҳикматов М. У. блогерлардан уларнинг ижтимоий тармоқларидаги статистик маълумотларни, жумладан, обуначиларнинг демографик ва географик кўрсаткичлари, шунингдек, аудитория қамрови ҳақидаги маълумотларни сўраган. Шу маълумотлар асосида реклама хизматларининг қиймати белгиланган.

Агар қидирувдаги шахснинг қаердалиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, Молиявий мониторинг агентлигига хабар беришингизни сўраймиз», — дейилади Egov сайтидаги хабарда.

Ҳикматов Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги RUH Fighting Championship (RFC) медиалигасида жанг қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг