03 ноя 00:26
Янгиликлар
Бокс/ММА

Қозоғистон терма жамоаси етакчиси кутилмаганда мағлуб бўлди
Белград шаҳрида жаҳон чемпионати қизиғин тарзда давом этмоқда.
Бир неча дақиқалар аввал Қозоғистон терма жамоаси етакчиси Асланбек Шимбергенов чорак финалда Украина вакили Юрий Захареевга қарши рингга кўтарилди. Тенг курашлар остида кечган баҳсда қозоғистонлик боксчи 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди.
Эслатиб ўтамиз, айнан Асланбек Шимбергенов ҳамюртимиз Шахрам Ғиёсовни илк босқичда мағлуб этганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар