UZ

Сўнгги янгиликлар

17:03Илк бор академик эшкак эшувчимиз Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 0 16:42Қозоғистон ўз уйида ўтадиган Жаҳон кубоги учун таркибларини эълон қилди 0 16:21Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин 0 15:59Арман Царукян UFC раҳбарияти қароридан норози 0 15:38Уайт Махачев - Маддалена жанги қаерда ўтказилишини айтди 0 15:16Пантожа: "P4P рейтингида юқорироқ ўринга муносибман" 0 14:52Царукян: "Мен Топурияни финиш қила оламан" 0 14:28МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди 0 14:06Царукян енгил вазнда навбатдаги даъвогар бўладими? Дана Уайт жавоб берди 0 13:45Истборн турнири бош соврини океан ортига кетадиган бўлди 0 13:24Илия Топурия кетма-кет 17-жангда ғалаба қозонди 0 13:03Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади 0 12:42Илия Топурия UFC тарихида аввал ҳеч ким эриша олмаган натижа қайд этди 0 12:21Таллон Грикспор Мальоркани забт этди 0 12:00Жейк Пол - Хулио Сезар Чавес рейтинг жанги тўлиқ давом этди 0

24 июл 13:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қозоғистонлик тажрибали жангчи Шоҳасан Мирзаматовга "вызов" ташлади

Яримўрта вазнда қозоғистонлик аралаш яккакураш устаси Георгий Кичигин (28-10) ўзбекистонлик Шоҳасан Мирзаматовни (10-2) жангга чорлади.

22 июль куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида Octagon 47 турнири ташкил этилган эди. Мусобақада эронлик Акбар Азади-Фарга (4-1) қарши жанг қилган Шоҳасан Мирзаматов биринчи раунддаёқ рақибини чуқур нокаутга учратиб, ғалаба қозонганди.

Қозоғистонлик Георгий Кичигин мазкур жангдан сўнг ҳамюртимизни жангга чорлади:

"Шоҳасан, сен энг кучсиз рақибларни ютиш мухлисисан. Агар сен навбатингни кутмоқчи бўлсанг, унда беҳуда. Сени мен жангга чақираман. Чемпиондан хабар йўқ. Бу мен сени мағлуб этадиган медиа жангдир!", - деб ёзган Кичигин.

Маълумот учун, Георгий Кичигин сўнгги бор 27 май куни Octagon 45 мусобақаси доирасида бразилиялик Нилсон Оливейра билан жанг қилиб, зафар қучган эди. У фаолияти давомида ACA, ONE FC каби лигаларда жанг қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг