25 сен 10:52
Янгиликлар
Теннис
Қозоғистонлик теннисчи Метц турнири бош соврини учун кортга чиқади
Франциянинг Метц шаҳрида ўтказилаётган ATP турнирида финалчилар номи маълум бўлди.
Дунёнинг 44-ракеткаси бўлиб турган Александр Бублик ярим финал учрашувида швейцариялик рақиби Стэн Вавринканинг жароҳати сабаб финал масаласини ҳал қилди. Биринчи сетнинг учинчи геймидан кейин Стэн курашни давом эттира олмаслигини маълум қилди.
Бублик ўзаро учрашувларда иккинчи ғалабасини тантана қилди - 2:0. ATP рейтингида 284-поғонадан жой олган Вавринка иккинчи даврада дунёнинг 4-ракеткаси, россиялик Даниил Медведевни мағлубиятга учратган эди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар