23 авг 07:35
Янгиликлар
Қозондаги марказий жанг нокаут билан якунланди
Оқшомнинг марказий жанги биринчи оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда WBC чемпионлик камари учун расмий даъвогар аниқланди. Ушбу имкониятни қўлга киритиш учун икки россиялик боксчилар - Алексей Папин ва Руслан Файфер ўзаро жангда рингга кўтарилишди.
Ўн икки раундга мўлжалланган жанг олтинчи раундда якунланди. Ўртача тезликда ўтган жангнинг тенг ярмига келганда Папин рақибини техник нокаутга учратди. Рефери кетма-кет кучли зарбаларни ўтказиб юборган Файфернинг ҳолати жиддийлашиб кетмаслиги учун жангни тўхтатишга мажбур бўлди.
Энди Алексей Папин WBC чемпионлик камари учун Илунга Макабуга қарши рингга чиқади. Бу Папин учун реванш жанги бўлади. Ўзаро жангда Макабу Папинни мағлубиятга учратган эди. Кечаги оқшомнинг андеркард жангида 24 ёшли Харитон Агрба ҳакамларнинг бир овоздан берган ғалабаси эвазига Сослан Тедеевни таслим этди.
Фикрлар