UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

10 дек 20:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоров 14 декабрь куни Мексикада жанг қилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда

Супер ярим ўрта вазн тоифасида жанг ўтказувчи ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар маълум бўлди.

31 ёшли чарм-қўлқоп устаси шу кунларда Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида машғулотларни олиб бормоқда.

Унинг мураббийи Эдди Де Ла Хуэртанинг хабар қилишича, боксчимиз 14 декабрь (Тошкент вақти билан 15 декабрь тонгида) Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўтказиладиган профессионал бокс оқшоми доирасида рингга кўтарилади.

Абдуқаҳҳоровнинг жанги оқшомнинг co main event, яъни иккинчи асосий жанг доирасида бўлиб ўтади. Бироқ ҳозирча ҳамюртимизга ким рақиблик қилиши номаълум.

Тихуанадаги бокс оқшомининг марказий жанги мексикалик Хайме Мунгия ва Франция вакили Бруно Сюрейс ўртасида кечади.

Маълумот ўрнида, Қудратилло Абдуқаҳҳоров (20-3-0) сўнгги жангини май ойида грециялик Андреас Катзуракисга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг