UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:15"Манчестер Юнайтед" тарихида илк бор ушбу ҳолатга тушиб қолди 0 12:44Конор Макгрегор: "Холлоуэйни бир оёқда ҳам енгардим" 0 12:11Ковингтон UFC жангчилари ва Zuffa боксчилари ўртасидаги мукофот фарқи учун Дана Уайтни танқид қилди 0 11:40Жаҳонгир Зокиров "Zuffa"даги жанги учун Ар-Риёдга етиб борди 0 11:09Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашуви учун чипталар нархи маълум бўлди 0 10:38"Қўллар қичишяпти". Нурмагомедов жанг ўтказиш истагини билдирди 0 10:07Самбо бўйича юбилей 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун беллашувларидан ёрқин ФОТОРЕПОРТАЖ 0 09:36Ёшлар Олимпиадаси. Боксчимиз кореялик рақибасини техник нокаутга учратди + ФОТО 0 09:05А Серия. Етакчилар баҳсида "Интер"нинг қўли баланд келди + ВИДЕО 0

20 окт 09:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоров: “Яна битта жангдан сўнг чемпионлик олтин камари учун рингга чиқаман”

Профессионал бокснинг ўрта вазн (66.7 кг) тоифасида WBC Silver чемпионлик камари соҳиби Қудратилло Абдуқаҳҳоров 18 ноябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида фаолиятидаги ўн учинчи жангини ўтказади.

Шу кунларда Қудратилло яна бир профессионал боксчимиз Азизбек Абдуғофуров билан бирга бўлажак жангига тайёргарликни Филиппин пойтахти Манила шаҳрида олиб боряпти.  

“Машғулотимиз 15 ноябрга қадар давом этади ва шу куни дўстим Азизбек билан бирга АҚШга жўнаб кетамиз. Машғулотларни мураббийимиз Илгар Алиев қўл остида ўтказяпмиз. Иккимизнинг жангимиз ҳам 18 ноябрь куни Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.

Шу кунларда бўлажак жангдаги рақибларимиз ва жангнинг неча раунд бўлишига ойдинлик киритилади. Бу АҚШ заминидаги илк жангим бўлади. Мана шу жангни ғалаба билан якунлаб олсам, кейингиси чемпионлик олтин камари учун кечади”, - дея сайтимизга интервью берди чемпион боксчимиз.


Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров бугунги кунгача 12 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ушбу жангларнинг 8 тасида у рақибларини нокаутга учратган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
27 окт 12:16:14
Zaynobiddin
Orta vazn emas yarm orta vazn boladi 66 kg
   
27 окт 12:16:12
Zaynobiddin
Orta vazn emas yarm orta vazn boladi 66 kg
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг