UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпиони! 0 19:36Breaking! "Истанбул Башакшеҳир" Аббос Файзуллаев трансфери учун пул тўлади 0 18:56Америкага борган Разамбек Жамалов чемпион Хамзат Чимаевни табриклади + ФОТО 0 18:35Энг кўпи собиқ чемпионда: UFC 319 турнири жангчилари қанча гонорар ишлаб олишгани маълум 0 18:14Хабиб Умар Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида хабар берди 0 17:53Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди 0 17:32Енгилмас Итаума Усикка "вызов" ташлади 0 17:11Академик эшкак эшувчиларимиз Литвадаги мусобақада шоҳсупага кўтарилишди + ФОТО 0 16:50Хоккей терма жамоаларимиз Татаристонда йиғин ўтказяпти, ўртоқлик ўйинларининг бирида 1:20 ҳисоби қайд этилди 0 16:29Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин 0 16:08Ўзбекистонлик жаҳон чемпионати совриндори Ливерпулдаги ЖЧда Озарбайжон шарафини ҳимоя қилади 0 15:47Танзила Нарбаева Қозоғистон Президенти томонидан мукофотланди 0 15:26Чимаев Абу-Дабидаги UFC 321 турнирида жанг қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 15:05Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум 0 14:44Жанг UFC 321 турнирига қайтарилди. Ташкилот хатосини тўғрилади 0

15 фев 11:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум

WBC рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб турган боксчимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров яқин орадаги жангини қачон ўтказиши маълум бўлди.

Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, Қудратилло навбатдаги жангини 17 март куни Малайзияда ўтказади. Ўша кунги жангда боксчимизга венгриялик Ласло Тот рақиблик қилади. Маълумот учун, венгриялик боксчи фаолияти давомида профессионал рингда 29 маротаба жанг ўтказиб, уларнинг 25тасида ғалаба қозонган (17та нокаут). Учта жангда эса мағлубиятга учраган. Жангларнинг биттасида дурангга эришган.

Қудратилло эса 13та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 9тасида у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган.

Таққослаш учун, Қудратилло айни пайтда WBC рейтингида 6, WBA да 6, IBF да 7, vRinge рейтингида эса 10-ўринни эгаллаб турибди.

Тот эса IBF рейтингида 15-поғонани банд этган. Қолган йўналишлар бўйича рейтингда кучли 15ликда унинг номи қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қудратилло 24 февраль куни АҚШда жанг қилиши ҳақида маълум қилинганди. Аммо, бугунги кунга келиб, унинг режалари ўзгарган ва боксчимиз навбатдаги жангини Малайзияда ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
15 фев 23:00:57
SPRINTERshashist
Укам кучинг борида кучлилар билан жанг қилиб ол
   
15 фев 13:17:26
Ангрен
Малайзияда юрурадида энди, узидан рейтинги паслар бн бахслашиб. Прамоутрини алмаштиириши керак эканда. Унгача топ боксчиларга якинлаштиришмайди. Монополия хуллас.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг