UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

20 фев 08:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги бўйича тафсилотлар маълум бўлди.

Яримўрта вазн тоифасида жанг қилиб келаётган ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (18-1) январь ойида Olamsport.com сайтига берган интервюсида февраль ойида жанг қилишини айтиб ўтган эди.

Маълум бўлишича, Абдуқаҳҳоров 25 февраль куни Миннеаполис штатида (АҚШ) жойлашган Armory аренасида ташкил этилаётган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ушбу бокс кечаси Premier Boxing Championship промоутерлик компанияси томонидан ташкиллаштирилмоқда. Абдуқаҳҳоровга ўша куни америкалик Ви Шон Оуенс (13-3) рақиблик қилади.

Маълумот учун, мазкур бокс оқшомининг марказий жангида аргентиналик Иеремия Понче (30-0) пуерто-риколик Матиас Субриелга (18-1) қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг биринчи яримўрта вазнда IBF чемпионлик камари учун ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқаҳҳоров сўнгги бор 2021 йил 11 декабрь куни канадалик Коди Кроулига (21-0) қарши жанг қилиб, ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг