UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Стив Эрцег Рамазон Темиров ҳақида қандай фикр билдирди? 0 16:58Холдаров ва Олимов Арманистонда илк жангларини ўтказди 0 16:33Темиров ўзи жанг қилишни хоҳлайдиган спортчи номини айтди 0 16:00Гильермо Очоа профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 15:27Ўзбекистонда UFC турнири қачон ўтказилади — Рамазон Темиров ўз фикри билан бўлишди 0 14:55Рамазон Темиров Асу Алмабаев билан UFC'даги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 14:33Рамазон Темиров: "Бу жангда ютсам, Эрцегнинг ўрнига кўтариламан, деб ўйлайман" 0 14:12Трамп Инфантинони яна бир катта лавозимга тайинламоқчи 0 13:37Богдан Гусков: «Анкалаев ярим оғир вазн тоифасидаги энг кучли жангчи» 0 13:00FIDE Самарқанддаги Олимпиада олдидан Беларусь шахматчиларига нисбатан қўлланган барча санкцияларни бекор қилди 0 12:32Жаско коач Рамазон Темировнинг вазни қандай ҳолатда эканини айтди 0 11:59AIPS ЖЧ-2026нинг энг яхши ўн нафар футболчиси номини эълон қилди 0 11:27Магомед Анкалаев Алекс Перейрага қарши реваншга чиққанидан афсусдалигини тан олди 0 10:55Рамазон Темиров илк бор Стив Эрцег ҳақида гапирди 0 10:24Тайсон Фьюрининг жанги жонли эфирда намойиш этилмайди 0

11 май 10:55
Янгиликлар

Теннис

Рафаэль Надаль: "Алькаразнинг Мадриддаги ғалабаси мен учун сюрприз бўлмади"

Рафаэль Надаль ўз ҳамюрти Карлос Алькаразнинг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

"У аллақачон Майами ва Барселонадаги турнирда ғалаба қозонган. Тўғрисини айтсам, Мадриддаги ғалаба мен учун катта сюрприз бўлмади. У учун хурсандман. Унинг айни дамда ўзига қанчалик ишониши ва қай даражага чиқа олиши ҳаммага тушунарли. 

Юртимизда узоқ вақт ўйнай оладиган ажойиб теннисчи пайдо бўлганидан хурсандман. Айниқса, уйда ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли. Бу унинг учун Мадриддаги ўзгача ҳафта бўлса керак", - деди Надаль.

Надаль, шунингдек, "Ролан Гаррос"-2022'да бу йил биринчи марта Новак Жокович билан битта “Катта Дубулға” турнирида иштирок этишини изоҳлади.

"Менимча, бу унчалик катта аҳамиятга эга эмас. Теннис Новак ва мендан кўра муҳимроқ. Чемпионлик учун кураша оладиган теннисчилар кўп. Бундан 5-10 йил олдингидек, уч-тўрт нафар теннисчи чемпионлик учун курашадигандек туюлаётгандир, аммо ҳаммада имконият бор. Менимча, бугунги кунда вазият бошқача.

Мухлислар мени, Рожер ва Новакни кортда кўришни афзал билишади. Турнирда энг кучлилар иштирок этса, ҳар доим яхши. Аммо, вазият ўзгармоқда, биз ҳам қарияпмиз. Янги авлод кучайиб бормоқда. "Ролан Гаррос" муҳим турнир. Ўйлашимча, чемпионликни қўлга киритиш учун кўпчиликда имконият бор".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг