UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

07 окт 08:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рамазон Темировнинг вазн рейтингида бир нечта ўзгариш бўлди

Солт-Лейк-Ситида бўлиб ўтган UFC 332 турниридан сўнг дунёнинг энг кучли Лигаси Мета-рейтинги янгиланди.

Жумладан, ҳамюртимиз Рамазон Темиров жанг қилаётган энг енгил вазн тоифаси рейтингида бир нечта ўзгариш кузатилди. 

Амир Албази бир поғонага юқорилаб, 9-ўринга жойлашди. Брендон Морено эса аксинча, 9-ўриндан 10-поғонага тушди. Айнан UFC 332 турнирида қаторасига саккизинчи ғалабасини қўлга киритган мағлубиятсиз Иманоль Родригес Топ-15 рейтингида дебют қилди. Родригес Олден Кориани биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди. 

Япониялик аралаш яккакураш устаси Рэй Цуруя ҳамда америкалик Чарльз Жонсон бир поғонадан пастлашди. Вазн чемпиони мьянмалик Жошуа Ван бўлиб турибди. Манель Капе рейтингнинг биринчи поғонасидан жой олган. Собиқ чемпион Александр Пантожа иккинчи, Брендон Ройваль эса учинчи ўринни банд этган.

Рамазон Темиров 7-ўринни ўзида сақлаб қолди. Ҳамюртимиз 24 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ташкил этиладиган UFC 333 турнирининг аҳамияти жиҳатидан учинчи жангида англиялик Лонье Каванага қарши октагонга чиқади. Кавана ҳам рейтингнинг 6-поғонасида қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг