UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

06 фев 08:56
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Осиё ўйинлари

Расман: 2029 йилги қишки Осиё ўйинлари мезбонлиги Қозоғистонга берилди

Аввал хабар берганимиздек, Саудия Арабистонининг Неом шаҳри 2029 йил Х қишки Осиё ўйинларини қабул қила олмаслиги маълум бўлди.

Қурилиш ишларидаги кечикиш сабабли мезбонлик ҳуқуқи Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрига топширилди.

Кеча Милан шаҳрида, қишки Олимпия ўйинлари арафасида ушбу қарор расман эълон қилиниб, Осиё Олимпия Кенгаши ҳамда Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси ўртасида мезбонлик бўйича шартнома имзоланди.

Маълумот учун, Олма-Ота шаҳри 2011 йилда ҳам Қишки Осиё ўйинларига мезбонлик қилган, аммо ўшанда Остона қўшмезбон эди. Шунингдек, Япония (4 марта), Хитой (3) ва Корея Републикаси (1) Осиё ўйинларига мезбонлик қилган.

Қишки Осиё ўйинлари мезбонлари: 1986 йил — Саппоро (Япония), 1990 йил — Саппоро (Япония), 1996 йил — Харбин (Хитой), 1999 йил — Канвондо (Корея Республикаси), 2003 йил — Аомори (Япония), 2007 йил — Чанчунь (Хитой), 2011 йил — Астана ва Олма-Ота (Қозоғистон), 2017 йил — Саппоро ва Обихиро (Япония), 2025 йил — Харбин (Хитой).

Эслатиб ўтамиз, Олма-Отада Осиё-2011 Қишки ўйинлари ҳамда Қишки Универсиада-2017 мусобақаси учун спорт объекти бунёд этилган. Шаҳар 2022 йилги Қишки Олимпиадага даъвогарлик қилган, аммо якунда Пекинга ютқазган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг