08 май 15:14
Янгиликлар
Бокс/ММА
Расман: Арман Царукян Топурия - Гэтжи жанги учун захира варианти бўлади
Арман Царукян Оқ уйда ўтказиладиган турнирнинг марказий тўқнашуви - Илия Топурия - Жастин Гэтжи жанги учун захира варианти бўлади.
Бу ҳақида Дана Уайт маълум қилди.
"Арманнинг кейинги жанги ҳақида гапирадиган бўлсак: у Оқ уйда ўтказиладиган Топурия - Гэтжи жанги учун захира варианти бўлади. Агар жангчиларга нимадир бўлса, Арман октагонга чиқади.
Унинг ижтимоий тармоқларда қилаётган ишлари яхши таассурот қолдирмоқда. Айнан шундай қилиш керак", - деди Уайт.
Ҳавола :
Манба : Kick
Фикрлар