UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0

02 окт 08:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Арман Царукяннинг навбатдаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР

Енгил вазн тоифаси UFC рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган асли арманистонлик аралаш яккакураш устаси жангини Осиё қитъасида ўтказади.

Арман Царукян 22 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиладиган UFC турнирида октагонга чиқади. Унинг рақиби кутилганидек, UFC рейтингида 6-ўринни эгаллаб турган Янги Зеландия жангчиси Дэн Хукер бўлади. Бу ҳақда расман UFC промоушени матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумот учун, 28 ёшли Арман Царукян 2019 йилда дунёнинг энг кучли Лигасида дебют қилган. Ҳозирча сўнгги жангини 13 апрель куни Лас-Вегас (АҚШ, Невада штати) шаҳрида ташкил этилган юбилей UFC 300 турнири доирасида собиқ UFC чемпиони бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши ўтказиб, рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди. 

35 ёшли Дэн Хукер эса охирги жангини 2024 йилнинг 17 август куни Австралиянинг Перт шаҳрида ўтган UFC 305 турнирида польшалик Матеуш Гамротга қарши ўтказганди. Ўшанда Дэн ҳакамларнинг айри қарори билан рақибидан устун келган эди. Унинг ҳисобида 24 ғалаба (18 таси нокаут билан) ва 12 мағлубият бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг