UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

30 апр 16:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Баҳодир Жалоловнинг Англиядаги жанги тасдиқланди (Постер+Кард)

Супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини Буюк Британиянинг Манчестер шаҳридаги "Co-op Live Arena"да ўтказади.

Ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони 9 май куни Queensberry промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиладиган проф бокс оқшомида ўзининг 18-жангини ўтказади. Сурхондарёлик боксчимиз шу куни хорватиялик Агрон Смакичига қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг ташкилотчилар томонидан расман тасдиқланди. 

Аслида, Баҳодир Жалолов ва Агрон Смакичи ўртасидаги жанг 2024 йилда IBA.Pro турнири доирасида ўтказилиши керак эди. Аммо ўшанда Жалоловнинг ўрнини бошқа бир ҳамюртимиз — Жаҳонгир Зокиров эгаллаган ва хорватиялик тажрибали рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этган эди.

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов 17 та (15 таси нокаут билан) жангининг барчасида зафар қучган. Сўнгги жангини 2025 йилнинг ноябрь ойида Соломон Адебайога қарши ўтказиб, рақибини тўртинчи раундда нокаутга учратганди. Смакичи эса 2025 йилнинг октябрида россиялик Артем Сусленковга бешинчи раундда техник нокаут билан ютқазиб қўйган эди. Унинг ҳисобида 21 ғалаба (19 нокаут) ва 3 мағлубият бор. 

Манчестердаги профессионал бокс оқшомининг асосий жанги ҳам супероғир вазн тоифасида ўтказилади. Унда Даниэль Дюбуа Фабио Уордлига қарши рингга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг