UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Бир жанг тарихи: Руслан Чагаев vs Владимир Кличко! 0 09:02ЖЧ-2026. Кореяни мағлуб этган Мексика плей-офф масаласини ҳал қилди 0 08:3647 ёшли Луис Ортис икки ҳафтада икки рақибини муддатидан аввал мағлуб этди 0 08:01Илия Топурия ва Жастин Гэтжи олти ойга четлатилди 0 20:23РАСМАН! Богдан Гусковнинг UFC'даги кейинги жанги эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 19:51Каннаваро ЖЧ тарихига кирди 0 19:05Эртага 9 нафар боксчимиз Хитойдаги жаҳон кубогида жанг қилади 0 18:35Конор Макгрегор: "UFC'да қолишимга умид қиламан" 0 17:24Беҳруз Каримов Луис Диасни зарарсизлантириш, узоқ масофадан зарба ва бошқа масалалар ҳақида 0 16:48Перейра Ган билан жанг учун апелляция беришдан воз кечди. У реванш истамоқда 0 15:21"Шара Буллет ҳеч қачон UFC чемпиони бўлмайди" - Царукян 0 14:39Алекс Перейра навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 13:13Колумбия бош мураббийи Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг нималар деди? 0 12:36UFC 330 турнири учун иккинчи чемпионлик жанги эълон қилинди 0 11:17Жаҳон кубоги. Феруза Казакова Хитойдаги юришини муваффақиятли бошлади 0

03 фев 15:28
Янгиликлар

Футбол

Расман: Бензема — "Ал Ҳилол" футболчиси

Франциялик ҳужумчи Карим Бензема Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоаси билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

38 ёшли форвард янги клубига эркин агент сифатида қўшилиб, 1,5 йиллик шартномага имзо чекди. Маълум бўлишича, таржрибали футболчи 90-рақам остида тўп тепади.

Бенземанинг аввалги клуби "Ал Иттиҳод" бўлиб, у жамоа билан ўтган мавсум Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритганди. 

Бензема фаолиятининг катта қисмини "Реал" сафида ўтказган. Мадрид клуби билан у 25 та совринни қўлга киритган, жумладан Испания чемпионлигини 4 марта, Чемпионлар Лигасини ва Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини 5 мартадан ютган.

Карим Бензема — "Олтин тўп-2022" соҳиби. У Франция терма жамоаси либосида 2007-2015 ва 2021-2022 йилларда ўйнаган. Миллий жамоа билан УЕФА Миллатлар Лигаси-2020/2021 ғолиблигини ва ЖЧ-2022 кумуш медалини қўлга киритган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг