UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

13 мар 11:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман: Богдан Гусковнинг собиқ чемпионга қарши жанги эълон қилинди (+Асосий кард)

Гусков асосий жанги ўрта вазн чемпиони Хамзат Чимаев ҳамда америкалик собиқ чемпион Шон Стрикленд ўртасида кечадиган турнирнинг асосий кардида октагонга чиқади.

9 май куни АҚШнинг Ньюарк шаҳрида ўтказиладиган ММА бўйича UFC 328 турнири учун навбатдаги жанглар тасдиқланди.

Аввал хабар берганимиздек, мазкур турнир доирасида ярим оғир вазн тоифасидаги аралаш яккакураш устамиз Богдан Гусков UFC собиқ чемпиони, полшалик Ян Блаховичга қарши октагонга чиқади.  

Уларнинг илк жанги ўтган йилнинг декабрь ойида UFC 323 турнирида ўтказилиб, дуранг натижа билан якунланган эди. Ўша жангдан Блахович умумий ҳисобда 321 минг, Богдан Гусков эса 53 минг АҚШ доллари ишлаб олганди. 

UFC 328 мусобақасининг марказий жанги БАА вакили, ўрта вазн чемпиони Хамзат Чимаев ҳамда америкалик собиқ чемпион Шон Стрикленд ўртасида кечади.

Маълумот учун, Ян Блахович ҳисобида 29 ғалаба, 11 мағлубият ва 2 дуранг бор. Ангренлик Гусковнинг ММАдаги рекорди 18 ғалаба, 3 мағлубият ва 1 дурангни ташкил қилмоқда. У UFC`да тўртта ғалабали сериядан кейин дуранг натижа қайд этган эди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг