UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

19 сен 11:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Ҳамюртимиз билан жанг қилган Нурмагомедовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди + ПОСТЕР

26 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида UFC 308 турнири ўтказилади.

Ушбу оқшомдан ўрин олган навбатдаги жанг ҳам эълон қилинди.

Энг енгил вазн тоифасида россиялик аралаш яккакураш устаси Саид Нурмагомедов айнан UFC 308 турнирида октагонга кўтарилади. Унга ўша куни бразилиялик Даниэль Сантос рақиблик қилади.

32 ёшли Нурмагомедов (18-3-0) UFC'да ҳозирга қадар 7 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган. Саид 2022 йилда ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов билан жанг қилиб, ғалаба қозонган эди. Унинг бўлажак рақиби — Даниэль Сантос (12-2) ҳисобида эса UFC'да қўлга киритилган 2 ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Маълумот ўрнида, UFC 308 турнири доирасида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев Россия вакили Ринат Фахретдинов билан жанг қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг