08 мар 13:32
Янгиликлар
Расман: Исроил Мадримов Мишель Сорога қарши реванш жанги ўтказади
WBА суперярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида Исроил Мадримов (8-0, 6КО) ва Мишель Соро (35-3-1, 24 КО) ўртасида чемпионлик камарига мажбурий даъвогар мақоми учун реванш жанги ўтказилишини тасдиқлади.
Томонларга жанг бўйича музокараларни якунлаш учун 30 кун муддат белгиланган бўлиб, келишувга эришилмаган тақдирда очиқ промоутерлик савдоси бўлиб ўтади.
2021 йил 17 декабрь куни Тошкентда бу икки боксчининг ўзаро жанги натижаси эса сақланиб қолинади. Ўшанда тўқнашувнинг 9-раундида ҳакам гонг овозини эшитмаган, шундан сўнг Мадримов рақибга бир неча зарбалар йўллаши натижасида техник нокаут қайд этилган эди.
Бундан норози бўлган Соро жамоаси ташкилотга реванш берилишини сўраб мурожаат қилган эди. Ва мана ташкилот Соронинг таклифини қаноатлантирди.
Фикрлар