UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0

10 сен 10:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Жаҳонгир Жумаевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум + ПОСТЕР

28 сентябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳридаги "ADNEC" мажмуасида ММА бўйича UAE Warriors 54 турнири ўтказилади.

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу оқшом доирасида ўзбекистонлик таниқли ММА жангчиси Жаҳонгир Жумаев ҳам октагонга кўтариладиган бўлди. Ярим ўрта вазнли ҳамюртимизга ўша куни украиналик Кирилл Горобец рақиблик қилади.

Маълумот учун, 31 ёшли Жумаев ҳозирга қадар 14 та жанг ўтказиб, 11 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. У сўнгги жангини 18 май куни UAE Warriors 50 турнири доирасида собиқ UFC вакили Андре Фиальога қарши ўтказиб, нокаут эвазига зафар қучганди. 30 ёшли Горобецнинг ҳисобида эса 12 ғалаба ва 3 мағлубият бор. У ONE Championship собиқ жангчиси ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг