UZ

Сўнгги янгиликлар

18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0

14 авг 07:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Усман Нурмагомедов - Пол Хьюз реванш жанги эълон қилинди

PFL Лигаси расмийлари россиялик Усман Нурмагомедов ҳамда ирландиялик Пол Хьюз ўртасидаги реванш жангини тасдиқлашди.

Ушбу жанг 3 октябрь куни БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. Чемпионлик жанги марказий мақомда бўлади. Ғолиб енгил вазнда PFL чемпионлик камарини қўлга киритади. Бундан етти ой олдин ўтказилган жангда Нурмагомедов ҳакамларнинг кўпчилик овози билан Хьюзни мағлубиятга учратган эди. 

Шу йилнинг май ойида ирландиялик аралаш яккакураш устаси ғалаба билан қайта олди. У ўз ватани Белфастда ўтган турнирда бразилиялик Бруно Мирандани 42 сониядаёқ нокаутга учратди. Усман эса ўша илк жангдан бери ҳали октагонга қайтмади. 

3 октябрь кунги турнирнинг co-main event жанги ҳам чемпионлик мақомида бўлади. Яримоғир вазн тоифасида ташкил этиладиган тўқнашувда собиқ Bellator чемпиони Кори Андерсон PFL мавсумининг ўтган йилги ғолиби туркманистонлик Довлетжан Ягшимурадовга қарши октагонга чиқади. Бу жанг ҳам реванш мақомига эга бўлиб, 2021 йилнинг апрель ойида Bellator турнири доирасида ўтган баҳсда Андерсон учинчи раундда техник нокаут эвазига зафар қучганди. 

Бундан ташқари, Дубайдаги ушбу турнирнинг яна бир жанги ҳам расман тасдиғини топди. Собиқ UFC жангчилари россиялик Зубайра Тухугов ҳамда Ирландия шарафини ҳимоя қиладиган рус аралаш яккакураш устаси Артём Лобов ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг