UZ

Сўнгги янгиликлар

15:57Европанинг энг яхши аёл жангчиси UFC’да дебют қилади 0 15:30Умар Нурмагомедов: "Хабибнинг укаси бўлиб туғилганим менинг айбим эмас" 0 15:26“Лугано” ихтиёрига етиб борган Беҳруз Каримов фотосессияда иштирок этди + ФОТО 0 15:06Формула-1. Ландо Норрис — Нидерландия Гран-приси ғолиби! 0 14:38"Барселона"нинг асосий футболчиси мавсумнинг биринчи расмий ўйинида жароҳат олди 0 14:15"Фақат у мени ожиз ҳис қилдирган" — UFC афсонаси Хабибга қарши жанг ҳақида 0 13:42Дана Уайт: "Йен Гэррида Махачев билан жанг қилиш имконияти бошқа ҳеч қачон бўлмайди" 0 13:14Жошуанинг менежери жангни ташкил этиш кечикаётгани учун Яқин Шарқ ташкилотчиларини айблади 0 12:47Марадона "Худонинг қўли" билан гол урган тўп аукционда дахшатли суммага сотилди 0 12:20Уч спортчимиз Kazakhstan Junior Golf Invitational 2026 турнирида ғолиб ва совриндор бўлди 0 11:56Мераб Двалишвили ММА тарихидаги энг буюк жангчини айтди 0 11:29Макс Холлоуэй Ислам Махачевга қарши чемпионлик жанги учун тайёр! 0 11:01Мареска "Сити"нинг 18 йиллик рекордини янгилади 0 10:37Нурмагомедов UFC`даги икки асосий мақсадини маълум қилди 0 10:13Бугун Полина Кудерметова US Open 2026 турниридаги иштирокини бошлайди 0

14 июн 07:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман. WBA Наоя Иноуэ — Муроджон Аҳмадалиев жангига буйруқ берди!

Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) иккинчи энг енгил вазн тоифаси чемпиони, япониялик Наоя Иноуэга собиқ чемпион Муроджон Аҳмадалиевдан мажбурий ҳимоя жангини ўтказишга буйруқ берди.

Ташкилот томонларга расмий хат юбориб, ҳар икки жамоага жанг ҳақида хабар берди. Музокара учун 30 кун мухлат берилди, муддат 14 июль куни тугайди.

Регламентда айтилишича, чемпион камарни қўлга киритган кундан бошлаб тўққиз (9) ой ичида мавжуд бўлган энг яхши даъвогарга қарши унвонини ҳимоя қилиши керак.

Иноуэ 2023 йилнинг 26 декабрида чемпионликни қўлга киритган ва унинг навбатдаги мажбурий ҳимояси шу йилнинг 25 сентябридан кечиктирмай ўтказилиши керак. WBA йўналишидаги мажбурий даъвогар эса айнан ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев бўлиб турибди.

Агар белгиланган муддатда келишувга эришилмаса ёки томонлардан бири жангни имзолашдан бош тортса, қўмита ички қоидаларига мувофиқ промоутерлар ўртасида ким ошди савдоси ўтказади.

Маълумот учун, WBA ва IBF йўналишларида собиқ жаҳон чемпиони бўлган Муроджон Аҳмадалиев АҚШда машғулотларни давом эттирмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг