UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Жаҳон кубоги. Финал чиптаси учун кечаётган ўзбек дербисининг иккинчи партияси ўтказилди 0 17:11Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди 0 16:50Павел Дуров Хабибнинг машҳур папахалари кимошди савдосига қўйилишини маълум қилди 0 16:29Ўзбекистонлик ёш шахматчи Осиё чемпиони бўлди 0 16:08Пётр Ян реванш мақомидаги чемпионлик жанги учун АҚШга йўл олди + ФОТО 0 15:47"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди 0 15:26"Ҳумо" Бишкек клубини 16:1 ҳисобида мағлуб этди 0 15:05Дэн Хукер Арман Царукян жароҳат олганини айтмоқда + ФОТО 0 14:44Жорж Сент-Пьерр: "Чимаевни тўхтатиб бўлмайдиганга ўхшаяпти" 0 14:23"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди? 0 14:01Мария Шарапова Уимблдон чемпионлги билан қайси ғалабасини тенг қўйиши мумкинлигини айтди 0 13:40Крис Вайдмен сафдан чиқди, Андерсон Сильвага янги рақиб берилди 0 13:19Қойил! Усик Энтони Жошуани Жейк Пол билан жангга тайёрлайди 0 12:58"Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади 0 12:37Камару Усман Фрэнсис Нганнуни ҳимоя қилди 0

29 окт 17:41
Янгиликлар

Спорт курашлари

Равшан Рўзиқулов: "Асосий эътибор лицензион турнирга қаратилган"

Юнон-рим кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Янгиобод базасида ўтказаётган ўқув-машғулот йиғини ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Ушбу йиғин Навоийдаги Ўзбекистон чемпионати ҳамда декабрда Сербия мезбонлигида ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб бераяпти. 

"Ўқув-машғулот йиғинимиз режа асосида давом этмоқда. Истайсизми йўқ, узоқ давом этган карантин ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Тан олиш керак, курашчиларимизнинг спорт формаси талаб даражасида эмасди. Ҳозирги ҳолатда ҳам идеал дея олмайман. Шу боисдан бу йиғинда асосий эътиборни терма жамоа аъзоларининг жисмоний ҳолати, спорт формасини яхшилашга қаратаяпмиз. Тўғри, бу иш осон бўлмайди. Бунинг учун вақт керак. Камида бир, кўпи билан икки ой шуғулланиш талаб этилади. 

Энг муҳими, спортчиларимизнинг кайфияти юқори даража, ишчанлик хусусияти, машғулотда қатнашиш учун иштиёқ бор. Бир сўз билан айтганда, курашчиларниг техник-тактик, функционал, жисмоний тайёргарлигини кўтариш учунмаксимал даражада ҳаракат қилаяпмиз. Бир ярим ойдан сўнг жаҳон чемпионати бўлса-да, асосий эътиборимиз келгуси йилнинг март ойида ўтказиладиган Олимпиаданинг лицензион турнирига қаратилган. Жаҳон чемпионатида қатнашсак ҳам ёмон бўлмасди. Чунки, йигитлар деярли бир йилдан бери мусобақа кўришмади", - деди биз суҳбатда терма жамоа бош мураббийи Равшан Рўзиқулов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг