UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

13 фев 07:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Райан Гарсия мураббийи билан хайрлашди

Теглар :  Райан Гарсия
Райан Гарсия энди бошқа мураббий билан ишлайди.

Енгил вазн тоифасидаги таниқли боксчи Райан Гарсия мураббийини алмаштирди. У 9 апрель куни янги устози қўл остида илк жангини ўтказади. 

Гарсия ўз қарорини ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди:

"Бундан буён мен Халқаро бокс шон-шараф зали аъзоси Жо Гуссен ҳамда унинг отаси Генри Гарсия билан машғулот ўтказишимни мамнуният билан эълон қиламан. Жо ўз фаолиятида чемпион боксчилар билан бир неча ўн йиллаб муваффақиятли ишлаган. Мен ўсмирлигимда у билан бирга машғулот қилганман ва бизнинг муносбатларимиз яхши. Мен биргаликдаги саргузаштларимизни тезроқ давом эттиришимизни интиқлик билан кутяпман. Энди Сан-Диегодаги залда машғулот ўтказаман. Мақсадим ўзгармаган - жаҳон чемпиони бўлиш".

Боксчи сўнгги 3,5 йилни бирга ўтказган Рейносога миннатдорчилик билдирди:

"Мен унга ҳаммаси учун раҳмат айтмоқчиман. Эдди 2018 йилдан бери менинг бурчагимда ишлади. Мен ундан кўп нарсани ўргандим. Мен шунчаки ринг ичидаги машғулотлар ҳақида гапирмаяпман. Биз ажойиб дўстона муносабатлар ўрнатдик, бунинг учун мен ундан ҳамиша миннатдорман. Бутун жамоам номидан Эддига келажакда ҳам худди шундай муваффақиятлар тилайман".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг