UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

21 апр 10:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Райан Гарсия Хэйнини уч маротаба нокдаунга туширди ва рақибга илк мағлубиятни тақдим этди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ўз якунига етди.

Кечанинг марказий жанги Девин Хейни (31-0, 15 KO) ҳамда Райан Гарсия (24-1, 20 KO) ўртасида бўлиб ўтди.

Жанг тўлиқ давом этди ва унда очколар эвазига Райан Гарсия ғалабага эришди. Маълумот учун, Райан Гарсия жанг давомида Хейнини уч маротаба нокдаун ҳолатига тушириб қўйганди. 

Бу Хейни учун фаолиятидаги илк мағлубият бўлди.

Қайд этиш лозимки, Девин Хейнида биринчи яримўрта вазн тоифасининг WBC камари бор. Аммо Райан Гарсия белгиланган вазн меъёрини бажара олмагани учун мазкур жангда камар ўртага қўйилмаганди. Шу тариқа, камар барибир Хейнида қолди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг оқшоми доирасида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев франциялик рақибга қарши жанг қилиб, ғалабага эришди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг