09 янв 14:10
Янгиликлар
Футбол
"Реал" етакчиси финалда ўйнаши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида "Барселона"га қарши ўйнаши мумкин.
"Қироллик клуби" бош мураббийи Хаби Алонсо бу ҳақда ярим финалда "Атлетико Мадрид" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг маълум қилди.
"У кейинги 24 соат ичида Саудия Арабистонига келади. Килиан ўзини анча яхши ҳис қилмоқда. Унинг финалда ўйнаш имконияти бор", - деб фикр билдирди Алонсо.
Мбаппе бундан олдин тиззасидаи жароҳати туфайли Ла Лиганинг 18-турида "Бетис"га қарши 5:1 ҳисобида якунланган ўйинни ҳам ўтказиб юборган эди.

Ҳавола :
Фикрлар