UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0

27 дек 19:36
Янгиликлар

Футбол

"Реал" Мендини сотмоқчи

Теглар :  Менди
Номзодлар тайёр.

Сўнгги хабарларга кўра, "Реал" янги трансфер ойнасига тайёргарликни бошлаган ва таркибни кучайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Клуб раҳбарияти ҳимояни кучайтиришга урғу бермоқчи ва шу сабаб ҳимоячи Ферлан Мендининг клубдан кетиши ҳакида гап-сўзлар кўпая бошлади. Франциялик қанот ҳимоячиси асосий таркибда кўп ўйнаётганига қарамай, унинг клубдаги келажаги порлоқ эмас ва Перес унинг ўрнига янги номзодларни қидира бошлаган.

Испан нашларининг ёзишича, Мендининг ўрнига иккита эҳтимолий номзод бор – "Бавария" футболчиси Альфонсо Дэвис ва "Жирона" вакили Мигель Гутьеррес.

Мигель Гутьеррес асли "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади ва ўтган мавсумларни "Реал"нинг турли тоифадаги ёшлар жамоасида ўтказган, унинг "қаймоқранглилар" сафидаги охирги манзили "Реал Мадрид B" жамоаси эди. Ёзда Гутьеррес "Жирона"га кўчиб ўтди ва бу мавсум ушбу клуб сафида ҳаракатланмоқда. Хабарларга кўра, "Реал" ўйинчининг бу мавсумдаги ҳаракатларини кузатиб, 2023 йил ёзда сотиб олиш бўйича сўнгги қарорни қабул қилади. Агар трансфер амалга ошса, трансфернинг тахминий миқдори 20 миллион еврога тенг бўлади. 21 ёшли ўйинчи ушбу мавсум Ла Лигада 13 та учрашувда иштирок этди ва ўз номига 2 та голли пас ёздириб қўйди.

"Реал"нинг чап қанот ҳимоясини кучайтириши мумкин бўлган иккинчи номзод – "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис. Клуб Президенти Флорентино Перес канадалик ҳимоячини клубнинг яқин йиллардаги энг катта трансферларидан бири бўлади деб ҳисобламоқда. "Реал" Дэвисни 2024 йил ёзида ўз сафига қўшиб олмоқчи, бунга сабаб унинг "Бавария" билан бўлган амалдаги шартномасидир, канадалик ўйинчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди. "Қирролик клуби"нинг режасига кўра Дэвисга бўлган талаб ва унинг трансфер бозордаги нархи 2024 йилда шартномаси тугашига бир мавсум қолганда анча пасайади. Шу сабаб Мадрид клуби уни 2024 йилда сотиб олишни режалаштирмоқда. Устига устак Дэвиснинг атлетик қобилиятлари "Реал"ни қизиқтирмоқда ва бу футболчининг Канада терма жамоаси сафида намойиш этган лидерлик қобилияти ҳам, қолган номзодлар билан солиштирганда Альфонсо томонига катта устунлик бермоқда. Дэвис жорий мавсум мюнхенликлар сафида 19 та учрашувда иштирок этиб, ўз номига 1 та гол ҳамда 4 та ассист ёздириб қўйди. Жаҳон чемпионатида эса 3 та учрашувда 1 та гол уришга эришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг