UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0

18 дек 14:03
Янгиликлар

Футбол

Реграги: "15-20 йилларда Африка термаси ҳам ЖЧни ютади"

Теглар :  МарокашРеграги
Марокаш термаси бош мураббийи Волид Реграги Африкадан ҳам жаҳон чемпионлари бўлишини айтди.

"ЖЧда Африкадан 9 терма қатнашади ва биз ҳали ҳам ўрганишда давом этяпмиз. 15-20 йилдан сўнг Африка термаси ҳам жаҳон чемпиони бўлади, бунга ишонаман, чунки унгача ўрганиб бўламиз.

Ўтилиши керак бўлган яна бир қанча босқичлар бор. Биз эришилган натижалардан кўра кўпроғи учун ҳаракат қилиш тўсиғидан ўта олишимиз керак. Биз фақатгина Марокаш эмас, балки, бутун Африка учун ДНК яратмоқдамиз.

Кийим алмаштириш хонасига кирганда энди тарихга кириш учун Африка Кубогини ютишимиз керак дедим. Биз ўз қитъамизда етакчи бўлишни истаймиз.

Эртага нимага эришганимизни секин-секин тушуна борамиз. Кичик  вақтда биз катта тажрибага эга бўлдик. Биз ўзимиз кутгандан кўра узоқроққа бора олдик, бироқ энди бу кейингилари учун камлик қилади. Бу нарса кейинги иштирокчилар учун намуна бўлиши керак. Умид қиламанки, бу натижалар Африка учун фойдали бўлади.

Бизни ажойиб келажак кутмоқда, албатта, энди олдинга ҳаракат қилишдан тўхтамаймиз. Олдимизга мақсад қўямиз ва бир кун келиб, жаҳон чемпиони бўламиз. Бу биз учун ҳам босим бўлаверсин.

Дунёнинг энг кучли термалари билан кураша олиш мумкинлигини намойиш қилиб бердик. Бундай ўйинларда барчаси кичик деталларга боғлиқлигини кўрсатдик", - деди Реграги.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг