UZ

Сўнгги янгиликлар

18:03МУТОЛАА ВАҚТИ: Муҳаммад Али "қирол" эканини исботлаган оқшом ёхуд ўрмонда шовқин кўтарган жанг 0 17:42Стол теннисчиларимизнинг халқаро турнирдаги муваффақиятлари 0 17:21Усман Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ҳақида маълумот берилди 0 17:00"Барселона" Nike дан 1,7 млрд евро олади 0 16:39Энг кучли ёш саблячилар аниқланди 0 16:18Жаҳон рейтингида 2024 йилни биринчи ўринда якунлайдиган спортчиларимиз 0 15:57One чемпиони Анатлий Малихиннинг кутилмаган натижаси 0 15:36Франция терма жамоаси футболчилари Дешамдан зерикишди 0 15:15Дрикус Дю Плесси: "Хамзатни ўлдирмоқчиман!" 0 14:54UFC Fight Night 247 турнири иштирокчилари тарозига чиқди. Икки жангчи вазн қила олмади 0 14:33IMMAF Бош ассамблеясида қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди 0 14:12МЮ устози учта ўйинга четлатилди 0 13:51Жон Жонс кимга қарши жанг қилиш истагида эканини айтди 0 13:30"Мақсадим - камар! Лекин Конор билан ҳам тугалланмаган ишим бор" - Чендлер режалари ҳақида 0 13:09Бугун 4 нафар ҳамюртимиз ММА бўйича жаҳон чемпионлиги учун октагонга чиқади (жуфтликлар ва финал жуфликларининг бошланиш вақтлари) 0

16 апр 20:49
Янгиликлар

Бошқалар, Олимпия ўйинлари, Қизиқарли!

Рио-2016 Олимпия ўйинларидаги Ўзбекистон делегацияси билан боғлиқ унутилмас хотиралар (1-қисм)

4 йил аввал Бразилиянинг Рио-де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ўзбекистонлик мухлислар ва спортчилар учун, мустақил Ўзбекистон тарихидаги энг эсда қоларли мусобақа бўлиб қолган.

XXXI Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 4 та олтин, 2 та кумиш ва 7 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 21-ўринни эгаллади. Зеро, бевосита Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Бош вазир бўлган пайтларида спортга қаратган эътиборлари, Олимпия ўйинлари учун алоҳида дастур ишлаб чиқилиши спорт федерация ва ассоциацияларга ҳомийлар бириктилиш тизими яратилиши туфайли Ўзбекистон 2016 йилга келиб Олимпиадалардаги иштироки бўйича ўз тарихида энг яхши натижани қайд этди. Эътибор беринг, 206 давлат орасида умумжамоа ҳисобида 21-ўрин! Таққослаш учун, мустақил Ўзбекистон илк маротаба қатнашган 1996 йилги Атланта Олимпиадасида 58, Риодан аввалги Лондон Олимпиадасида эса 48-ўриндан жой олган эди.

Спортчиларимизнинг қандай натижа қайд этганликлари, уларнинг баҳсларини кўпчилигимиз ойнаи жаҳон орқали томоша қилганмиз, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳаяжон билан кузатиб борганмиз. Бугун,  карантин пайтида Рио-2016 Олимпия ўйинларидаги беллашувлардан ташқари, ўша пайт рўз берган қизиқарли хотираларни сизлар билан баҳам кўришни лозим топдик. Ушбу воқеалар орқали яна бир бор спортчи ҳаёти оғир ва синовли, нони қаттиқ бўлишига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

ОЧИЛИШ МАРОСИМИ ВА ЗОҲИД КЕНЖАЕВ

Олимпиаданинг энг қизиқарли воқеликларидан бири бу очилиш маросимидир. Очилиш маросими шарҳловчилар таърифлаганидек, ўзига хос география дарси бўлиб, унда бутун дунё мамлакатлари билан танишиб чиқиш мумкин. Очилиш маросими бутун дунёга трансляция қилинади ва катта қизиқиш билан кузатилади.




Ўзбекистон делегацияси раҳбарияти ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда, 5 август куни бўлиб ўтадиган Очилиш маросимида иштирок этадиган спортчилар ва делегация аъзолари рўйхати шакллантирилди. Рўйхат тузилишида спортчиларнинг физиологик ва руҳий ҳолати, қачон дастлабки баҳсларга киришиши каби жиҳатлар инобатга олинди. 6 ва 7 август кунлари мусобақаларда иштирок этадиган спортчилар Очилиш маросимида қайтнашмайдиган бўлишди. Сабаби делегацияларнинг Очилиш маросими томон паради Олимпия шаҳарчасидан бошланиб, 30 км узоқликда жойлашган афсонавий “Маракана” стадионигача:  аввал автобусда, кейин 5-6 км пиёда юришни талаб этадиган жараёндан иборат эди. Бу шуни англатардики, парадга чиқувчи делегация аъзолари камида 3-4 соат мобайнида тик оёқда бўлишади. Иштирок этмайдиганлар сафида стол теннисчимиз Зоҳид Кенжаев ҳам бор эди. У мураббийи Саида Маҳмудованинг қаршилигига қарамасдан, Ўзбекистон делегациясига ажратилган бинонинг 2-қаватида жойлашган ШТАБга келди ва тантанали очилиш маросимида иштирок этишни талаб қилди. У хаммага Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш азалий орзуси эканлиги, 3-4 соат оёқда юриш у учун хеч нима эмаслиги, чунки бутун умри давомида тик оёқда туриб стол теннис ўйнаганини рўкач қилиб, парадда иштирок этадиганлар рўйхатига қўшишларини талаб қилди.

Узоқ тушунтириш ва баҳс-мунозаралардан сўнг, 6 август куни мусобақадаги иштирокини бошлайдиган Зоҳид очилиш маросимида қатнашмайдиган бўлди. Қуръа натижаларига кўра биринчи беллашув Чехиялик Любомир Янкарикка қарши кечадиган бўлди. Маълумот учун рақиб дунё рейтингида 72-поғонада, Зоҳид эса
247 поғонада эди. Анча жиддий рақиб!

Биринчи кунги беллашувлар қаторида стол теннис мусобақалари ҳам бошланди.
Зоҳид 1-сетни 8:11 ҳисобида имкониятни бой берди. 2-сетни эса 11:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. 3 ва 4-сетларда ҳам Кенжаевнинг қўли баланд келди. 5-сет афсуски 8:11 хисобида Чехиялик спортчи фойдасига. Қизғин ва муросасиз кечган 6-сет 11:9 ҳисобида Зоҳид Кенжаевнинг ғалабаси билан якун топди. 50 дақиқадан (одатда стол теннис баҳслари ўртача 25-30 дақиқа давом этади) ортиқ давом этган қизиқарли ва жанговор баҳсда умумий ҳисоб 4-2 бўлди ва мусобақа дебютанти бўлган ҳамюртимиз сенсацион тарзда ўзидан анча кучли рақибни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди. Кейинги босқичда янада кучли рақиб – дунё рейтингида 48-ўринда бораётган Буюк британиялик Лиам Питчфордга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Умуман, стол тенниси бўйича ўзбекистонлик Зоҳид Кенжаевнинг Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиши сенсация сифатида баҳоланган ва у биринчи баҳсданоқ имкониятни бой бериши тахмин қилинганди.  З.Кенжаев стол тенниси бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистоннинг Олимпия ўйинларидаги биринчи иштирокчиси сифатида тарихга кирди. Бунгача аёллар баҳсида Манзура Иноятова 2004 йил Афинада бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган эди.

Хозирги кунда Зоҳид Кенжаев ITTF рейтингида 125-ўринда бормоқда ва Токио Олимпия ўйинлари лицензияси учун курашмоқда. Балки ўша
Рио Олимпиадасидаги ўзидан анча кучли рақиб устидан қозонилган биринчи ғалаба бўлмаганда ҳозирда биз Зоҳид Кенжаевни бугунги поғонада кўрмасдик, ёки умуман спортчилик фаолиятини давом эттираётганига гувоҳ бўла олмасмидик…

VENI, VIDI, VICI

Юқоридаги лотинча сўзлар Юлий Цезарга тегишли бўлиб, буни қарангки, бу  жумла бир неча йиллар олдин август ойида айтилган экан. “Келдим, кўрдим ва ғалаба қозондим” жумласи 15 август куни  Рио-2016 Олимпиадасида Руслан Нурудинов томонидан яна бир бор эсланди. Ўзбекистон делегациясининг катта қисми 1 августда чартер рейс орқали Ўзбекистондан Рио-де-Жанейрога етиб борганди. Руслан  Риога 10 август куни келди. Аэропортдан тўғри Олимпия шаҳарчасига жойлашиб, мусобақа бошлангунга қадар 5 кун деярли хеч кимга кўрингани йўқ. Ҳаттоки, умумий овқатланиш жойи ошхонада ҳам уни кўрганимиз йўқ. Фақатгина  бир маротаба капюшон кийган ҳолда машғулот залидаги саунадан келаётганини кўрдим. Юриши ва ёнида Шаҳрулло Маҳмудов юрганидан англадимки бу – Руслан Нурудинов.

15 август куни Оғир атлетика бўйича -105 кг вазндаги спортчилар ўртасидаги мусобақа бошланди. Ҳамюртимиз силтаб кўтаришда 194 кг. ни,  даст кўтаришда 237 кг. Тошни ўзига бўйсундириб, Олимпия рекордини ўрнатди. Умумий ҳисобда 431 кг натижа билан ОЛТИН медални қўлга киритди.

Юқоридаги ютуқда спортчи, тренер ва оғир атлетика федерацияси раҳбариятининг тўғри стратегияни ишлаб чиққанлиги, спортчининг баҳсга тўғри тайёргарлик кўрганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.  Баҳслардан олдин, ортиқча мулоқот, Бразилиянинг диққатга сазовар жойларига саёхат, Олимпия шаҳарчасида рақиблар билан кўришиш каби ҳолатлар спортчининг диққати бўлинишига олиб келиши мумкин эди.

Миллий олимпия қўмитаси Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин ЭРГАШЕВ



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг