UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

09 июн 17:44
Янгиликлар

Теннис

"Ролан Гаррос". Аёллар ўртасидаги жуфтлик турнирида чемпионлар аниқланди

Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнири ўз якунига етиб бормоқда.

Аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида ғолиблар аниқланди. Мусобақа бош соврини америкалик Коко Гофф ва чехиялик Катержина Синяковага насиб этди. Улар ҳал қилувчи финал учрашувида италиялик теннис маликалари Сара Эррани ва Жасмине Паолини ҳамкорлигини мағлуб этишди - 7/6(5), 6/3.

110 дақиқалик учрашув статистикаси:

Гофф/Синякова - 2 та эйс, 3 та қўшхато, 5 та брейк 

Эррани/Паолини - эйс йўқ, 1 та қўшхато, 4 та брейк 

Франция Очиқ чемпионатидаги муваффақиятли иштирок Гофф ва Синяковага 2000 рейтинг очкоси ҳамда 590,000 евро мукофот пули келтирди. Бу Гофф учун "Катта Дубулға" туркумидаги биринчи соврин бўлди. Шу кунгача у US Open-2021 ва "Ролан Гаррос"-2022 финалларида ўйнаган эди.

Синякова эса бу борада анча тажрибали ва омадли ҳисобланади. У саккизинчи "Катта Дубулға" чемпионлигини қўлга киритди. Фаолиятидаги умумий совринлари эса 24 тага етди. Бунгача у ватандоши Барбора Крейчикова билан бирга US Open ҳамда икки маротабадан "Ролан Гаррос", Уимблдон ва Australian Open турнирларида бош соврин соҳибасига айланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг