UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ислом бирдамлиги ўйинлари: мусобақа тарихи ва Ўзбекистоннинг иштироки қандай бўлган? 0 19:01Расман: Жанибек Алимханулининг Лара билан жанги санаси тасдиқланди 0 18:39Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди 0 18:17Перейранинг мураббийи: "Чимаев ажойиб, лекин..." 0 17:512026 йилги Олимпиада ташкилотчилари шоҳсупа дизайнини намойиш этишди (ФОТО) 0 17:25Асадбек Саидов кейинги жангини тожикистонлик Фазлиддин Мадраҳимовга қарши ўтказиши мумкин (ВИДЕО) 0 17:01Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими? 0 16:39Ўзбекистонлик бодибилдерлар халқаро турнирда совриндор бўлди (ФОТО) 0 16:18"Яхши формадаман". 46 ёшли Мэнни Пакьяо рингга қайтишга тайёрлигини маълум қилди 0 15:56Таэквондо. Нажмиддин Қосимхожиев Жаҳон чемпиони! 0 15:31Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради 0 15:10Жейк Пол: "Жервонта Дэвисга қарши жанг олдидан қўрқяпман" 0 14:49Қозоғистон Президенти Шавкат Раҳмоновни орден билан тақдирлади + ФОТО 0 14:28Афсонавий Муҳаммад Алининг набираси проф рингда жанг ўтказди 0 14:07Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади 0

07 июл 18:25
Янгиликлар

Футбол

Роналду ва Жоржина, Бекхэм ва бошқалар. Футбол оламининг энг гўзал жуфтликлари (ТОП-6)

Месси ва унинг аёли бу рўйхатдан жой олмади

6. Алекс-Окслейд Чемберлен ва Перри Эдвардс

Алекс-Окслейд Чемберлен ва Перри Эдвардс футболдаги энг гўзал жуфтликлардан бири ҳисобланади.

Хабар қилинишича, эр-хотин 2016 йилнинг ноябридан учраша бошлаган, бироқ Перри бу ҳақда ижтимоий тармоқларда 2017 йил февралида эълон қилган. Ўша ойда улар BRIT мукофотлари маросимида биринчи марта биргаликда чиқишган.

Жуфтликнинг биринчи фарзанди Алекс 2021 йил август ойида дунёга келган.



5. Неймар ва Бруна Бьянкарди

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар айни дамда 2020 йилда танишган бразилиялик гўзал Бруна Бянкарди билан муносабатда.

27 ёшли Бянкарди MTW'нинг "De Ferias com o Ex" реалити-шоуси иштирокчиси ҳисобланади. Шунингдек, у 1,8 миллион обуначига эга машҳур блоггер. Бруна Бьянкарди Лонг Исланд кийим бренди билан ҳам ишлайди.


4. Бастиан Швайнштайгер ва Ана Иванович

Франция очиқ чемпионатининг 2008 йилги ғолиби Ана Иванович ва «Бавария» афсонаси Бастиан Швайнштайгер дунёдаги энг муваффақиятли спорт жуфтликларидан бири.

Сербиялик теннис юлдузи ўз вақтида АТП рейтингида 2-ўринни эгаллаган бўлса, Швайнштайгер «Бавария» ва Германия термасининг энг буюк футболчиларидан бири сифатида тарихга кирди.


3. Серхио Рамос ва Пилар Рубио

Чемпионлар лигасининг тўрт карра чемпиони, марказий ҳимоячи Серхио Рамос ўз даврининг энг яхши футболчиларидан бири.

Унинг рафиқаси Пилар Рубио Испаниядаги энг машҳур телебошловчи ва моделлардан бири. Улар 2012 йилдан бери учрашиб келишган. Тўйлари эса 2019 йилда Рамоснинг туғилган шаҳри Севильяда бўлган.

Уларнинг тўрт нафар ажойиб фарзанди бор: Серхио Жр., Марко, Алежандро ва Максимо Адриано. Улар мунтазам равишда ота-оналарининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида пайдо бўлади.


2. Дэвид ва Виктория Бекхэм

Девид ва Виктория Бекхемни бир вақтлар футбол оламининг энг мукаммал жуфтлиги сифатида тан олишган. "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва собиқ  "Space Girls" аъзоси 25 йилдан бери бирга бўлиб, эртаклар шунчаки китобларда эмаслигини исботлашмоқда.

Виктория ва Девид 1997 йилдан бери бирга. Ҳали "Манчестер Юнайтед"нинг асосий жамоасига кириб улгурмаган Девид  "Space Girls" аъзосининг рақамини сўради, Виктория эса рад этмади.

Бир йил ўтгач, улар унаштирилишди ва ниҳоят 1999 йил 4 июлда турмуш қуришди. Ўшандан бери улар кўплаб миш-мишларни рад этишди, лекин бирга қолишди. Уларнинг тўрт нафар фарзандлари бор: Бруклин, Ромео, Круз ва Харпер.

1. Криштиану Роналду ва Жорджина Родригес

Гламур ва мода ҳақида гап кетганда, ҳеч бир жуфтлик Криштиану Роналду ва Жоржина Родригеснинг кўзни қамаштирувчи дуэти билан тенглаша олмайди.

Роналду бешта «Олтин тўп» билан дунёнинг энг яхши футболчиси саналади. Фаолияти давомида у жуда кўп гўзаллар билан учрашди, аммо у ниҳоят ўз умр йўлдошини топди.

Улар илк бор 2016 йилда Мадриддаги "Gucci" дўконида танишган, у ерда Жоржина сотувчи бўлиб ишлаган. Родригеснинг айтишича, бу «бир кўришда севги» бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг