UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Флойд Мейвезер: "50 ёшда ҳам ҳамон жаҳон боксининг юзиман" 0 17:46Клопп — Германия терма жамоасининг янги мураббийи! 0 17:07Амалдаги энг ёш жаҳон чемпиони камар ҳимоячи учун рингга кўтарилди 0 16:29"У чемпион ва нима қилишни ўзи ҳал қилади". Кличко Усикнинг чемпионлик камарларидан воз кечиш қарори ҳақида 0 15:58"Махачев билан жанг қилмоқчи эдим". Усман дю Плессига жавоб берди 0 15:23The Athletic ЖЧ-2026`нинг 50 нафар энг яхши футболчиси номини эълон қилди 0 14:47Naroditsky Memorial Rapid 2026. Синдаров ва унинг устози Мадаминов финал босқичида! 0 14:19Улуғбек Рашидов уч карра Осиё чемпиони! 0 13:44Нодиржон Мирзаҳмедов Тошкентдаги бокс оқшомида тезкор ғалабага эришди 0 13:16Илгиз Танташев бугунги ўйиндаги ҳакамлиги учун 1 баҳо олди + ВИДЕО 0 12:41"Оқ уй эффекти". Жастин Гэтжи учун 3,6 миллион долларлик шартнома ҳақида маълум қилинди 0 11:57Ўзбекистон Кубоги. Иккинчи кун 8 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:31SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Нодирбек блицда ҳам, умумий рўйхатда ҳам 2-ўринга кўтарилди! 0 10:55Мбаппе футбол тарихида ҳеч кимга насиб этмаган ЖЧ рекордини ўрнатди 0 10:26"У етарлича ақлли жангчи". Волкановски Макгрегор — Холлоуэй жанги ҳақида фикр билдирди 0

11 дек 12:49
Янгиликлар

Футбол

Роналдунинг ЖЧдаги умумий статистикаси

Португалия ТЖ сардори Криштиану Роналду катта эҳтимол билан мундиалдаги охирги учрашувида майдонга тушди.

Кечаги, Марокашга қарши баҳс у учун омадсиз якунланди. ФИФА медиаси 37 ёшли форвардга мусобақадаги иштирокига атаб видеоролик тайёрлади ва унга миннатдорчилик билдирди. Роналду 5 та мундиалда гол урган илк футболчига айланган ҳақида хабар бергандик. 

Унинг турнирдаги умумий статистикаси билан таништирамиз.

Дебют – 2006 йил гуруҳ босқичи доирасида Анголага (1:0) қарши бўлиб ўтган;

Илк гол – 2006 йил гуруҳ босқичи доирасида Эронга (2:0) урилган;

Илк ассист – 2010 йил гуруҳ босқичи доирасида Шимолий Корея (7:0) билан баҳсда юз берган;

Хет-трик – 2018 йил гуруҳ босқичи доирасида Испания (3:3) билан ўйинда 3 та гол урган ва мусобақада хет-трикка эришган ёши энг катта футболчига айланган (33 ёш-у, 131 кунлик).

22 та ўйинда иштирок этган;

10 та ғалаба қўлга киритилган;

5 та дуранг;

7 та мағлубият;

Сариқ карточкалар – 4 та (2006, Эрон; 2010, Кот-д'Ивуар; 2018, Эрон, 2018, Уругвай);

23 та учрашувда қайдномадан жой олган. Уларнинг 20 тасида асосий таркибда майдонга тушган, 2 тасида захирадан ўйинга қўшилган ва фақатгина бир бор (2006 йил, гуруҳ босқичи, Мексика – 2:1) захирада қолган.

Голлари – 8 та (2006, Эрон – 1 та гол; 2010, Шимолий Корея – 1; 2014 ва 2022, Гана – 2; 2018, Испания – 3, 2018, Марокаш – 1);

Ассистлари – 2 та (2010, Шимолий Корея – 1; 2014, АҚШ – 1);

Гол ёки ассист қайд этган баҳсларда жамоаси ютқазмаган:

ЖЧ-2006, гуруҳ босқичи: Португалия – Эрон 2:0 (гол);

ЖЧ-2010, гуруҳ босқичи: Португалия – Шимолий Корея 7:0 (гол+ассист);

ЖЧ-2014, гуруҳ босқичи: Португалия – АҚШ 2:2 (ассист);

ЖЧ-2014, гуруҳ босқичи: Португалия – Гана 2:1 (гол);

ЖЧ-2018, гуруҳ босқичи: Португалия – Испания 3:3 (хет-трик);

ЖЧ-2018, гуруҳ босқичи: Португалия – Марокаш 1:0 (гол);

ЖЧ-2022, гуруҳ босқичи: Португалия – Гана 3:2 (гол).

Энг яхши натижаси – 2006 йил, 4 ўрин (бронза учун баҳсда Германия имконият бой берилган – 1:3);

Man of the match – 7 марта учрашувларнинг энг яхши футболчи деб топилган (бу борада ундан олдинда фақатгина Лионель Месси бор – 10 та);

Роналду 5 та мундиалда майдонга тушган футболчилар қаторидан жой олди. Бундай натижага Антонио Карбахаль, Андрес Гуардадо, Рафаэль Маркес (уччаласи Мексика), Лотар Маттеус (Германия), Лионель Месси (Аргентина) ҳам эришган;

Роналду мусобақада 8 та гол урган футболчилар (умумий тўпурурлар ичида 16-26-ўринлар) рўйхатига кирди. Бундай натижага Гильермо Стабиле, Диего Марадона (Аргентина), Леонидас да Силва, Неймар, Ривалдо (уччаласи Бразилия), Оскар Мигес (Уругвай), Харри Кейн (Англия), Руди Фёллер (Германия) ҳам эришган;

Пенальтидан урилган голлар – 3 та;

Жарима зарбасидан урилган голлар – 1 та;

Жарима майдони ташқарисидан урилган голлар – 1 та;

Жарима майдони ичидан урилган голлар – 3 та;

Чап оёқда – 2 та гол;

Ўнг оёқда – 5 та гол;

Бош билан – 1 та;

Умумий зарбалар – 102 та;

Аниқ зарбалар – 36 та;

Жарима зарбасини амалга оширган – 26 марта;

Муваффақиятли дриблинглар сони – 36 та;

Голга яратувчи пас берган – 26 марта;

Умумий ўтказган вақти – 1,762 дақиқа.

Ваниҳоят, Роналду қатнашган мундиалларда Португалия ТЖнинг натижаси:

2006 – 4 ўрин (Германия – 1:3);

2010 – 1/8 финал (Испания – 0:1);

2014 – гуруҳ босқичида 3-ўрин (АҚШ ва Германия чиққан, Гана охирги бўлган);

2018 – 1/8 финал (Уругвай – 1:2);

2022 – 1/4 финал (Марокаш – 0:1).

ЯКУН...

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг